Бўш иш ўринлари

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ Х. СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ (апрель)

Вакант лавозим номи Ойлик маоши Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

Бошқарув ходимлари

1

Cуд фонография экспертизаси лабораториясига

Эксперт 1 ставка

Ишга қабул қилинган вақтда

3 081 000 сўм

6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот,

(компьютер инжинеринг, дастурий инжинеринг, телекомуникация технологиялари, телевизион технологиялари, электроника ва автоматика, физика-математика, АКТ сохасида иқтисодиёт ва менежмент, АКТ сохасида касб таълим, информатика ва ахборот технологиялари)

Масъул ижрочи бошчилигида тасдиқланган услубларга мувофиқ мавзунинг айрим қисмлари (босқичлар, топшириқлар) бўйича илмий тадқиқотлар ва илмий изланишлар олиб боради. Тажрибаларни бажаришда иштирок этади, кузатув ва ўлчашларни амалга оширади, уларни баён қилади ва хулосаларни тузади. Илмий эксперт ахборотини ўрганади, илмий татқиқот ишлари натижаларини эксперт амалиётига тадбиқ этишда иштирок этади. Мавзу ёки унинг қисми (босқич, топшириқ) бўйича ҳисобот тайёрлайди. Экспертизалар ўтказади, тажрибали (катта, етакчи, бош эксперт) ходимлар билан биргаликда қайта ва комплекс экспертизаларни бажаради, эксперт амалиётини умумлаштиришда иштирок этади, экспертлар хулосаларига тақризлар ёзади, услубий ва эксперт-профилактика ишларида, илмий билимларни Марказ илмий ишларини тарғибот қилишда иштирок этади.
2

Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясига Эксперт

1 ставка (сиёсатшунос)

Олий маълумот, сиёсатшунос

3

Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясига Эксперт

1 ставка (психолог)

Олий маълумот, психолог

4 Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлимига
Эксперт 0,5 ставка
1 540 000 сўм6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот, қурилишни бошқариш, архитектура, бино ва иншоатлар қурилиши, мухандислик қурилиш инфраструктураси, гидротехник иншоати ва пойдевори, бино иншоатларни бахолаш, бино ва иншоатлар саноат қурилиши, ердан фойдаланиш ва ер кадастири, менежмент (қурилиш), кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш, геодезия, кадастр, картография, гидротехника қурилиши

5 Бухгалтер

1 ставка

2 600 000 сўм 6 ойдан сўнг яна кўтарилади

Олий маълумот, молия иқтисод йўналиши, бухгалтерия ҳисоби

Бухгалтер Марказ томонидан бюджет ва бошқа манбалар томонидан маблағ билан таъминланадиган чорак ва йиллик ҳисоботларда қатнашади ва ушбу ҳисоботларнинг якуний натижалари буйича мониторинг ўтказади. Марказнинг иш режасига асосан ўтказиладиган текширувларда иштирок этади ва текширув юзасидан топилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. Марказ томонидан тасдиқланган иш режага асосан ажратилаётган пул маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлайди. Марказ раҳбарияти ва бош бухгалтернинг қонуний кўсатмасига асосан бошқа вазифаларни амалга оширади.

 Ойлик иш ҳақидан ташқари ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

– ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати учун қўшимчалар (бундан ташқари, мукофот пули, моддий ёрдам ва бошқалар) қўшиб борилади;

– адлия органлари ва муассасалари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

– ходимларнинг озиқ-овқат харажатларини қисман қоплаш учун ҳар ойлик компенсация тўлови (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида);

– Меҳнат кодексида белгиланган 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;

– ходим таътилга чиққанда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдорида моддий ёрдам пули;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида)

– турли хил концерт ва театрларга чипталар ҳамда санаторий ва бошқа даволаш муассасаларига, шунингдек болалар оромгоҳларига йўлланмалар;

Бундан ташқари:

– мансаб лавозимларида ўсиб бориш;

– илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкалар.

Танловда иштирок этиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка);

Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

Номзоднинг паспорт нусхаси.

(Номзодлар танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотларни яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда Марказнинг www.sudex.uz электрон почтасига электрон шаклда ҳам юборишлари мумкин.

Танловга хужжатларни қабул қилиш 15 апрел санасига қадар давом этади.