КОНТАКТЫ ЦЕНТРА

Адрес Центра:
100115,г. Ташкент,
ул. Чиланзарская, 29

Tel.: (998 71) 277-4531, 277-2294
Faks: (998 71) 277-3625
E-mail: sudex@minjust.gov.uz

Вакансии

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ Х.СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ МАРКАЗИ ҚУЙИДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ (март)

Вакант лавозим номи

Билиши лозим

Мутахассисликга оид талаблар

Асосий вазифаси

1.

Марказнинг

Суд фонография экспертизаси лабораториясига

 

Эксперт (1 ставка)

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил
2 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2202)

Олий маълумот,

(ҳуқуқшунос, компьютер инжинеринг, дастурий инжинеринг, телекомуникация технологиялари, телевизион технологиялари, электроника ва автоматика, физика-математика, ўзбек тили ва адабиёти, рус тили адабиёти, АКТ сохасида иқтисодиёт ва менежмент, АКТ сохасида касб таълим, ўзбек филологияси, рус филологияси, математика информатика ва ахборот технологиялари)

Экспертиза тадқиқотларини ўтказади, эксперт хулосаси тузади

Масъул ижрочи бошчилигида тасдиқланган услубларга мувофиқ мавзунинг айрим қисмлари (босқичлар, топшириқлар) бўйича илмий тадқиқотлар ва илмий изланишлар олиб боради. Тажрибаларни бажаришда иштирок этади, кузатув ва ўлчашларни амалга оширади, уларни баён қилади ва хулосаларни тузади. Илмий эксперт ахборотини ўрганади, илмий татқиқот ишлари натижаларини эксперт амалиётига тадбиқ этишда иштирок этади. Мавзу ёки унинг қисми (босқич, топшириқ) бўйича ҳисобот тайёрлайди. Экспертизалар ўтказади, тажрибали (катта, етакчи, бош эксперт) ходимлар билан биргаликда қайта ва комплекс экспертизаларни бажаради, эксперт амалиётини умумлаштиришда иштирок этади, экспертлар хулосаларига тақризлар ёзади, услубий ва эксперт-профилактика ишларида, илмий билимларни Марказ илмий ишларини тарғибот қилишда иштирок этади, Марказ, бўлим (лаборатория) раҳбарияти топшириқларига асосан Марказ ихтисослигига кўра бошқа ишларни бажаради.

2.

Марказнинг Суд қурилиш техникавий экспертизаси бўлимига

 

Эксперт (0,5 ставка)

Олий маълумот,

(Қурилишни бошқариш, архитектура, бино ва иншоотлар қурилиши, мухандислик қурилиш инфраструктураси, гидротехник иншоати ва пойдевори, бино иншоатларни бахолаш, бино ва иншоатлар саноат қурилиши, ердан фойдаланиш ва ер кадастири, менежмент (қурилиш), кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш, геодезия, кадастр, картография, гидротехника қурилиши)

Танловда иштирок этиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Ходимнинг шахсий варақаси (сўровнома ёки маълумотнома-объективка);

2. Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;

3. Номзоднинг паспорт нусхаси.

(Номзодлар танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотларни яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда Марказнинг www.sudex.uz электрон почтасига электрон шаклда ҳам юборишлари мумкин. (Маълумот учун телефон 71 277 23-55)