КОНТАКТЫ ЦЕНТРА

Адрес Центра:
100115,г. Ташкент,
ул. Чиланзарская, 29

Tel.: (998 71) 277-4531, 277-2294
Faks: (998 71) 277-3625
E-mail: sudex@minjust.gov.uz

Новости

18 декабря 2018г.

“Энг яхши суд эксперти” кўрик-танлови ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги хузуридаги  Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида  “Энг яхши суд эксперти” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Мазкур кўрик танлов юқори малакали суд экспертларини аниқлаш ва рағбатлантириш, суд экспертиза фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, суд экспертлик соҳасидаги инновация технологияларини кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, Марказ тизимидаги суд экспертларининг касбий ўсиши ва маҳорати ошишини рағбатлантириш, экспертиза хулосаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш, илмий асосланганлик даражасини кўтариш мақсадида ўтказилди.

Кўрик-танловда 14 нафар суд экспертлари тегишли лабораториялар ва бўлимлар тавсиясига кўра иштирок этдилар. Кўрик-танловни ўтказиш махсус комиссияси танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган суд экспертиза фаолияти ва экспертиза хулосаларининг сифатини,  илмий-тадқиқот ишлари натижалари (чоп эттирилган, Марказ расмий веб-сайтида эълон қилинган илмий мақола, методик тавсия, ўқув қўлланма, дарслик ва ҳоказолари)  ўрганиб чиққан ҳолда белгиланган мезонлар асосида  номзодлар кўрсатгичларини баҳолади.

 “Энг яхши суд эксперти танлови”ни ташкил этиш бўйича Махсус комиссиянинг қарори мувофиқ Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Суд-фонография экспертизаси лабораториясининг катта эксперти Ташпулатов Мурод Хамитович“Энг яхши суд эксперти танлови”нинг ғолиби деб топилди ва Марказ директорининг 2018 йил 30 ноябрь 188-шт-сон буйруғига  асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

 Марказнинг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси катта эксперти Норматов Асилбек Эрмухаммадовичтанловнинг 2-ўрин соҳиби деб топилди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

 Марказнинг Самарқанд вилояти бўлими эксперти Ибрагимов Отабек Илхамджанович танловнинг 3-ўрин соҳиби деб топилди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 3 (уч) баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Кўрик-танлов ғолибларига мукофотлар Марказда 2018 йил 7 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда топширилди.