КОНТАКТЫ ЦЕНТРА

Адрес Центра:
100115,г. Ташкент,
ул. Чиланзарская, 29

Tel.: (998 71) 277-4531, 277-2294
Faks: (998 71) 277-3625
E-mail: sudex@minjust.gov.uz

Новости

5 ноября 2018г.

Қурилиш қийматини шакллантиришда ресурслар нархини аниқлашнинг назарий ва услубий асослари

 

Қурилиш баҳосининг жорий нархлари элементли смета ресурс нормалари асосида ресурс усули орқали қуйидаги ресурслар ва харажатлар аниқланади:

- асбоб-ускуналар, мебель ва инвентар харажатлари, дона ва тўпламда;

- норматив меҳнат сарфи, киши/соатда;

- машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари, машина/соатда;

- қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар миқдори, турли ўлчов бирликда.

Смета тузиш жараёнида дастлаб ишчи лойиҳадан элементли смета ресурс нормалари асосида юқоридаги локал-ресурс сметасида аниқланади. Ушбу смета асосида ресурс сметаси ёки зарур материаллар рўйхати тузилиб, юқоридаги ресурслар нархлари шакллантирилади. Ушбу ресусрлар қийматини аниқлашнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.

Капитал қурилишда нархларни шакллантиришни такомиллаштириш йўналишларини шартли равишда 2 гуруҳга бўлиш мумкин:

1. Қурилиш баҳосининг шартномавий жорий нархини аниқлашнинг услубий асосларини такомиллаштириш.

2. Капитал қурилишда нархни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш.

Капитал қурилишда нархларни шакллантиришнинг 2 гуруҳ йўналишлари нархни шакллантиришнинг смета-норматив базасини такомиллаштириш. Ушбу йўналишда албатта элементли смета ресурс нормаларини такомиллаштириш энг устувор масала ҳисобланади. Маълумки, капитал қурилиш сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти билан бирга жадал ривожланиб бормоқда. Бунинг натижаси ўлароқ янги қурилиш материаллари ва буюмлари, янги лойиҳа ечимлари ва конструкциялар, янги замонаваий қурилиш техникаси (машина ва механизмлар) ва инновацион технологиялар қўлланилмоқда. Бу эса элементли смета ресурс нормаларини тез-тез янгилаб боришни талаб этади.

Айни вақтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг қимматлашиб кетишига мавжуд қонунларга мувофиқ “давр харажатлари” таркибига киритиладиган харажатларнинг ўсиб кетиши ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқот жараёнида қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархини пасайтириш механизмини баҳолаш дастурий таъминотдан фойдаланиш орқали амалга оширилди. Ҳамма механизмлар суммаси 1 га тенг, максимал қийматга эга механизм устувор ҳисобланади. Ҳисоблар натижаси қуйидаги расмда ифодаланган:

 

1 - смета ҳужжатлари экспертизаси ва сифат назоратини ошириш;

2 - капитал қурилишда режалаштириш самарадорлигини ошириш;

3- моддий – техник таъминот самарадорлигини ошириш;

4-техник ва тариф меъёрлашни такомиллаштириш;

5-лойиҳа ечими ва қурилиш қийматини аниқлашнинг усуллари самарадорлигини ошириш;

6- ташкилий-штат таркиби ва бошқарув персонали фаолияти самарадорлигини ошириш.

Устувор векторлар ҳисоби шуни кўрсатдики, қурилиш шартномавий жорий нархига комплекс механизмлар лойиҳа ечими ва қурилиш қийматини аниқлашнинг усуллари самарадорлигини ошириш таъсир кўрсатади.

 

Республика суд экспертизаси маркази, суд-қурилиш техникавий экспертизаси бўлими ходими 

Давлат суд эксперти       Ж.Ш.Дусматов