КОНТАКТЫ ЦЕНТРА

Адрес Центра:
100115,г. Ташкент,
ул. Чиланзарская, 29

Tel.: (998 71) 277-4531, 277-2294
Faks: (998 71) 277-3625
E-mail: sudex@minjust.gov.uz

Новости

Мамлакатимизда қурилиш сохасида олиб борилаётган ислохотлар

 

 

Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда шахар ва қишлоқ аҳоли манзилларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, арзон турдаги кўп қаватли турар-жой биноларини барпо этиш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига юртимиз аҳолисининг яшаш ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш, худудларимизда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб  номланган тўртинчи йўналишида “арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш” каби устувор вазифалар назарда тутилган. Мазкур Ҳаракатлар стратегияси ижроси бўйича қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Кўп қаватли уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилмоқда. Ҳар бир даханинг бош режасида хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончалари ва муҳандислик тармоқлари, ҳовли қисмида болалар майдони, уй эгалари дам олишлари учун шароитлар эътиборга олинган. Энергияни тежайдиган маҳаллий материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайишига ҳамда аҳолининг барча қатлами учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилмоқда.

Қуйидагилар қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

− яшаш учун ижтимоий-маиший шарт-шароитларни яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг замонавий, сифатли, шинам, арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

− қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш учун ажратилган турар жой массивларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ва транспорт тармоқларини биргаликда ривожлантириш;

− конструктив ва архитектура-режалаштириш ечимларини оптималлаштириш ҳисобига лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари, шунингдек барпо этилаётган уйлар таннархини пасайтириш;

− энергияни тежайдиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг янги турларидан фойдаланишни кенгайтириш;

− жойларда қурилиш индустриясини ривожлантириш, пудрат ташкилотларининг қувватларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

− уй-жой қурилиши учун ажратиладиган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

− қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши учун имтиёзли кредитлар беришнинг фуқаролар учун янада қулай шартларини жорий этиш.

Мақоладан кўзланган асосий мақсад намунавий лойиҳалар асосида қурилган кам қаватли турар жой бинолари энергия самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи йўл қўйилган хатоларнинг олдини олиш, тузатиш, шунингдек янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни лойиҳалаш ва қуришда ўша камчиликларни такрорламаслик.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил       2 апрель кунидаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди. Фармонда архитектура ва қурилиш соҳасини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ҳудудларнинг замонавий қиёфасини шакллантириш, ҳаёт ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган шаҳарсозлик фаолиятини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг муҳим шарти ҳисобланиши таъкидланган.

Янги ташкил этилган вазирлик архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув жараёнининг даражаси ва сифатини тубдан яхшилашда кўмаклашади. Қурилиш соҳасида, жумладан чет элдаги етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида лойиҳачилар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда яқиндан ёрдам беради.

Юртимиз қисқа муддатлар ичида шундай катта мувофаққиятларга эга бўлиб боришида ва гуллаб яшнашида бизга шундай юртбоши бошчилик қилаётганлиги – халқнинг энг катта ютуғидир.

 

Республика суд экспертизаси маркази, суд-қурилиш техникавий экспертизаси бўлими ходими 

Давлат суд эксперти       О.Ш.Мадаминов