КОНТАКТЫ ЦЕНТРА

Адрес Центра:
100115,г. Ташкент,
ул. Чиланзарская, 29

Tel.: (998 71) 277-4531, 277-2294
Faks: (998 71) 277-3625
E-mail: sudex@minjust.gov.uz

Новости

8 мая 2018г.

РСЭМ Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими иқтисодчи-экспертларининг 2018 йил 4 майда ҳуқуқий билимларини ошириши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

         1. Бир йилгача стажда «декрет пули» миқдори – 75% этиб белгиланганлиги айтиб ўтилди. Бунга кўра, қуйидаги маълумотлар тингланди:

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ–2699-сон қарорига ишланган даврга боғлиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар миқдорига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди. Тузатишлар Президентнинг 4.04.2018 йилдаги ПФ–5398-сон Фармони билан киритилган ва 5.04.2018 йилда кучга кирди.  

Эслатиб ўтамиз. Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори аёл ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб табақалаштирилган:

  • 6 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 50%и;
  • 6 дан 12 ойгача – 75%и;
  • 12 ойдан ортиқ – 100%и.  

Энди эса 6 ойгача бўлган иш стажида нафақаларни тўлаш тартиби бекор қилинди ва ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кам иш стажи бўлганда нафақанинг ягона миқдори белгиланди  – 75% (қуйидаги жадвалга қаранг). Яъни, агар аёл, олайлик, атиги 5 ой ишлаб «декрет таътили»га чиққан бўлса, унинг нафақаси миқдори  илгаригидек 50% эмас, балки 75%ни ташкил этади.    

 

2018 йилнинг 5 апрелига қадар

2018 йилнинг 5 апрелидан бошлаб

Амалда ишланган давр

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори

(ўртача ойлик иш ҳақининг)

Амалда ишланган давр

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори

(ўртача ойлик иш ҳақининг)

6 ойгача

50%и

Бекор қилинган

6 ойдан 12 ойгача

75%и

12 ойгача

75%и

12 ойдан ортиқ

100%и

12 ойдан ортиқ

100%и

 

Таҳририятдан: қонунчиликнинг мазкур нормасини амалда рўёбга чиқаришда амалиётда муаммолар келиб чиқади. Уларнинг баъзилари билан – бу ерда ва бу ерда батафсил танишиш мумкин.

 

2. Ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш механизми тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Бунга кўра:

Вазирлар Маҳкамасининг 3.05.2018 йилдаги 334-сон қарори билан Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, аввал мазкур ҳужжат лойиҳаси шарҳини эълон қилган эдик. Масаланинг тарихи ва мазмуни билан ҳавола орқали ўтиб танишишингиз мумкин.

Лойиҳа билан солиштирганда ижтимоий дорихона жойлашиш жойини белгилаш тартиби ўзгармаган. Фақат қишлоқ жойларда тавсия этиладиган хизмат кўрсатиш радиуси қисқартирилган. У 5–10 км ни ташкил этган (лойиҳада – 10–15 км). Шаҳарларда бу кўрсаткич 2–3 км ни ташкил этади.

Ижтимоий дорихоналар ишига қўйиладиган асосий талабларга тузатиш киритилган. Хусусан, ижтимоий дорихонанинг қуйидаги мажбуриятлари қайд этилган:

         а) Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига киритилган номланишларнинг 2 ойлик захирасига эга бўлиш ҳамда уларни чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда бериш;

         б) айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан имтиёзли асосда таъминлаш (масалан, амбулатор даволашда);

         в) қолган («а» ва «б» бандларда кўрсатилмаган) позициялар бўйича давлат-хусусий шериклик шартларига мувофиқ чекланган савдо устамаларини қўллаш (бу ерга қаранг).

         Ижтимоий дорихонани ташкил этиш учун номзод – хусусий шерикни танлаш мезонлари ўзгармади. Номзод танловда иштирок этиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтига ўз аризасини жойлаштириши лозим. У вазирликнинг махсус комиссияси томонидан 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Номзод йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Қабул қилинган қарор тўғрисида уни 3 кун (лойиҳа бўйича – 5 иш куни) ичида хабардор қиладилар.

         Шунингдек Давлат-хусусий шериклик тўғрисида намунавий шартнома тасдиқланди. У танловдан ўтган номзод (хусусий шерик) билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги (давлат томонидан шерик) ўртасида тузилади.

         Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Қатнашчилар: Уразматов Ш.М., Медзведцкая Э.И., Халмухамедова С.К., Сагдуллаева С.А., Саидов М.Ж., Мўминова Н.Ж., Валиева Л.Б.,   Назаров А.Р.

        

Маърузачи: Файзуллаева М.Р.