КОНТАКТЫ ЦЕНТРА

Адрес Центра:
100115,г. Ташкент,
ул. Чиланзарская, 29

Tel.: (998 71) 277-4531, 277-2294
Faks: (998 71) 277-3625
E-mail: sudex@minjust.gov.uz

Аналитический отчет

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

 

Ҳ И С О Б О Т

 

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан 2018 йил учунрежалаштирилган барча тадбирлар бажарилди.

Ҳисобот даврида жами 35 959 та экспертизалар тайинланди, шундан,
31 851 таси бўйича экспертиза хулосалари ва мутахассис фикрлари берилди (2017 йилда - кейинги ўринларда ўтган даврда деб юритилади, 31007 та),     
4 164 та тайинланган экспертизалар ижросиз қайтарилди, 1 302 та экспертизалар қолдиқда қолди.

Бажарилган экспертизаларнинг 18 688  таси (59 фоизи) ўн кунгача,
7 645  таси (26 фоизи) йигирма кунгача, 4 356  таси (15 фоизи) ўттиз кунгача, шунингдек 439 таси (1 фоизи) суд-тергов органларининг сўровига кўра ўттиз кундан кўп бўлган муддатларда бажарилди.

Экспертизалар юзасидан тадқиқотлар ўтказиш давомида жами  548 484  та объектлар текширилди (ўтган даврда 634 710 та), 126 877 та саволлар ҳал этилди (ўтган даврда 139 251 та), 3 615  та (1 177 таси тадқиқот услубиети йўқлиги сабабли, 2 438 таси бошқа сабабларга кўра) саволлар ҳал этилмади.

Бажарилган экспертизаларда қатъий хулосалар  97  фоизни (ўтган даврда 97 фоиз) ташкил қилди, 24 502 та экспертизалар (78 фоизи) расм ва чизмалар билан тасвирланди (ўтган даврда 76 фоиз).

Марказ экспертлари томонидан бажарилган бирламчи экспертиза хулосаларидан сўнг 26 та қайта экспертизалар тайинланди (ўтган даврда 34 та). Қайта тайинланган экспертизалардан 8 та суд хатшунослик, 10 та суд автотехника, 3 та суд қурилиш-техникавий, 3 та одам ДНКси суд биологик, 1 та товаршунослик  экспертизаси ва 1 та суд изшунослик экспертизаларига тегишли. Қайта тайинланган экспертизалардан 6 та суд автотехника, 1 та трасология ва 2 та суд-қурилиш техникавий  экспертизалари бўйича, жами 9 та бирламчи экспертиза хулосалари қисман ўз тасдиғини топмади (2017 йилда 4  таси ўз тасдиғини топмаган).

Тайинланган экспертизалардан 530 таси жиноят судларидан,
59 тасимаъмурий судлардан, 6 478 таси фуқаролик судларидан, 524  таси иқтисодий судлардан, 5 845  таси прокуратура органларидан, 21 108  таси ички ишлар идораларидан, 422  таси Давлат хавфсизлик хизматидан, шунингдек 2 359 таси бошқа идоралар улушига тўғри келди.

Ўтказилган экспертизалар натижалари бўйича хулосаларда 443  та профилактик таклифлар берилди (ўтган даврда 356  та). Эксперт тажрибаси юзасидан ўтказилган умумлаштиришлар сони 24  тани (ўтган даврда 16  та) ташкил қилди.

2018 йил 21 февраль куни Марказнинг йиғмажилдлар номенклатурасининг янги таҳрири Марказий Давлат архивидан 285-сон билан эксперт комиссиясидан ўтказилди.

2018 йил 27 февраль куни 2018-2019 йилларда услубий қўлланмаларни янгилаш ва ишлаб чиқиш мақсадида Дастур тасдиқланди. Дастур асосида жами 17 номда услубий қўлланмаларни янгилаш ва тайёрлаш ишлари режалаштирилди. Шундан, 12 номдаги янги услубий қўлланмалар Марказнинг бўлиб ўтган Илмий Кенгаши йиғилишларида тасдиқланди ва нашр этишга тавсия этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан суд-экспертлик фаолиятида
илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш ва мавжуд услубий қўлланмалар базасини янгилаш мақсадида таркибий бўлимлар томонидан бажарилган илмий тадқиқот ишлари натижасида 9 номда услубий қўлланмалар тайёрланди. Ушбу услубий қўлланмалар тўлиқ нашр этилди ва амалиётда фойдаланиш учун татбиқ этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 206-сон қарори билан тасдиқланган
“Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган Ўқув дастури ва Ўқув режаси асосида тасдиқланган дарс жадвалларига мувофиқ “Суд экспертларининг ҳуқуқий тайёргарлиги” курси бўйича 36 соатлик ўқув жараёни ташкил этилди. Ҳисобот даврида тасдиқланган тақсимот-режа ва мавзувий режага асосан Республикада фаолият юритаётган жами 539 нафар (Мудофаа вазирлигининг экспертиза лабораториясидан 7 нафар, Суд-тиббий экспертиза бюроларидан 202 нафар, Ички ишлар вазирлигининг экспертиза марказидан 288  нафар, Давлат Хафвсизлик хизмати экспертлари 6 нафар, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказидан 36  нафар) ходимлар ҳуқуқий билимларни ошириб бориш шаклидаги малака ошириш ўқув жараёнига жалб этилди. Ўқув жараёни якунида ўқув жараёнини муваффақиятли якунлаган суд экспертларига намунадаги сертификатлар топширилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 206-сон қарори билан тасдиқланган
“Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган Ўқув дастури ва Ўқув режаси асосида тасдиқланган дарс жадвалларига мувофиқ, марказда мавжуд экспертиза турлари йўналишлари бўйича 36 соатлик малака ошириш ўқув жараёни ташкил этилди. Ҳисобот даврида тасдиқланган тақсимот-режа ва мавзувий режага асосан Марказнинг 50 нафар ходим малакасини оширди ҳамда сертификатларга эга бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 206-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказда янги турдаги суд лингвистика экспертизасини ўтказиш бўйича услубий асос, яъни “Суд лингвистика экспертизаси” номли услубий қўлланма тайёрланди ва мазкур экспертиза турини Хужжатлар криминалистика экспертизаси лабораторияси экспертлари томонидан ўтказилиши экспертиза амалиётига жорий қилинди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 206-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистика экспертизаси ва одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияларини ISO/IEC 17025 халқаро стандартига мувофиқ халқаро аккредитация ўтказиш бўйича маълум ишлар амалга оширилди. Жумладан, стандарт талабларига кўра экспертиза ўтказиш жараёни бўйича тегишли ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқилди, аккредитация доираси белгиланди, лабораторияларнинг паспортлари тайёрланди, лабораториялараро солиштирув тадқиқотлар ўтказилди ва ижобий натижалар олинди, ички аудит ўтказилди. Аккредитациядан ўтказиш бўйича буюртма аккредитациядан ўтказувчи органга талаб этиладиган ҳужжатлар билан биргаликда юборилди.

Экспертиза хулосаларининг илмий асосланганлиги ва ишончлилигини таъминлаш ҳамда эксперт тадқиқотлари сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш бўйича O’zDSt ISO 9001:2015 талабларини амалиётга жорий қилиш мақсадида 2018 йилнинг 5-6 февраль кунлари ISO 9001:2015 стандарти талабларини Марказда қўлланганлик ҳолатини назорат қилиш мақсадида биринчи кузатув аудити ўтказилди.

Кузатув аудити “Cert International” ҳалқаро сертификатловчи ташкилоти мутахассислари (Н. Алоходжаева, Ш. Юнусова) раҳбарлигида ўтказилди. Ўтказилган кузатув аудити натижасига кўра, Марказда сифат бошқаруви тизими талабларининг қўлланганлик ҳолати ижобий эканлиги аниқланди.

Марказ ходимлари томонидан судьялар, тергов ва суриштирув органлари ходимлари учун 1411 та маслаҳатлар берилди (ўтган даврда 1085 та), суд экспертизанинг имкониятлари, уларни тайинлаш қоидалари
ва ўтказиш тартиби бўйича 405 та маърузалар ўқилди (ўтган даврда 126 та).

Ҳисобот даврида 4 784 та хат-хужжатлар кирим қилинди, шундан 328 таси Адлия вазирлигидан келиб тушган (шундан 114 таси назоратга олинган ҳужжатлар, 66 таси вазир буйруғи, 5 таси ҳайъат қарори, 72 таси топшириқ). Мазкур келиб тушган хат-хужжатлардан 1669  таси ижро қилинди, 3 106  таси маълумот учун қабул қилинди, 2 та ҳужжат қолдиқда қолди.

Марказнинг расмий веб-сайти ва ишонч телефони доимий ишлаб туриши таъминланган бўлиб, ҳисобот даврида расмий веб-сайт ҳамда ишонч телефони орқали мурожаатлар келиб тушмади. Марказнинг расмий веб-сайти мунтазам янгилаб борилмоқда, ҳисобот даврида жами 31883 маротаба ташрифлар қайд этилди, расмий веб-сайтда экспертиза турлари ва норматив-хужжатлар қисми қайта тўлдирилди.

Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 384 мурожаатлар, шундан 131 таси виртуал қабулхона орқали  келиб тушди.

Мурожаатлардан 80 таси ходимларнинг хатти-ҳаракатидан норозилик мазмунида, 61 таси экспертиза ўтказиш мазмунида ва 243  таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.

Мурожаатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилди, 329  таси бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 13 таси рад этилди, 33 таси қаноатлантирилди, 9 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилди.

Марказ ходимлари томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш мақсадида 777 маротаба маърузалар, 76 маротаба давра суҳбатлари ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, янги қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор
ва фармонлари, Ҳукумат қарорлари, шунингдек мустақиллик ва унинг аҳамияти, инсон ҳуқуқлари, тадбиркорлик ва долзарб мавзулар асосида аҳоли истиқомат қиладиган жойларда 689 та тадбирлар ўтказилди.

Оммавий ахборот воситаларида 56 маротаба (шундан 11 таси телевидение, 7 таси радио, 28 таси газета ва журналлар, 10 таси расмий веб-сайтда) чиқишлар ташкил этилди.

Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари - адвокатлар учун 5 маротаба, судяликка номзодлар учун
2 маротаба, Бош Прокуратуранинг Олий ўқув курслари тингловчилари - лавозимга янги тайинланган прокурорлар, ёш мутахассислар ҳамда терговчилар учун 15  маротаба, Ўзбекистон РеспубликасиИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти тингловчилари учун 8 маротаба, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий божхона институти талабалари учун 2 маротаба, Тошкент Давлат юридик Университети талабалари учун 2 маротаба, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари учун 1 маротаба, Хоразм вилояти бўлими томонидан Урганч шаҳар ИИБ ходимлари учун 3 маротаба, ИИВ Академияси раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари учун 3 маротаба, Қашқадарё вилоят бўлими томонидан Қарши ҳарбий прокуратураси ходимлари учун 1 маротаба, жами 42 маротаба суд-тергов органлари ва ўқув муассасалари вакиллари учун суд экспертлик фаолиятига доир тарғибот тадбирлари ўтказилди.

2018 йил 3 май куни Киев экспертиза институтидан
(07/07-22/5992-18 сонли хат) етакчи эксперт Н.Мамаюсупова томонидан бажарилган 5 та суд хатшунослик экспертиза хулосалари юзасидан, 2018 йил 18 июль куни Беларусь Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитасидан(448/944 сонли хат) катта эксперт Э. Хаялиев томонидан бажарилган 5 та суд қурилиш-техникавий экспертиза хулосалари юзасидан, 2018 йил 9 сентябрь куни Беларусь Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитасидан (23-6/885 сонли хат) етакчи эксперт М. Махкамов томонидан бажарилган 5 та суд автотехника экспертиза ва транспорт-трасология экспертиза хулосалари юзасидан, 2018 йил 27 июль куни Озарбайжон суд экспертиза марказидан (838-сонли хат) етакчиэксперт Н.Кораблёва ва катта эксперт В. Ветровалар томонидан бажарилган 3 та гиёхванд воситалар, психотрон моддалар ва прескурсорларни криминалистик экспертиза хулосалари юзасидан, 2018 йил 14 ноябрь  Беларус Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитасидан
(5-10/296 сонли хат) катта эксперт А.Норматовва экспертларН.Саитова, О.Пўлатов, С.Мухамедовалар томонидан бажарилган 3 та одам ДНКси суд биологик экспертиза хулосалари юзасидан, 2018 йил 29 май куни Беларусь Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитасидан (4-8/256 сонли хат) етакчи экспертА.Пак томонидан бажарилган 2 та товаршунослик ва микротолалар экспертиза хулосалари юзасидан, 2018 йил 29 май куни Беларусь Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитасидан  (4-8/256-сон) экспертлар М.Тошпўлатов ва А.Погребняклар томонидан бажарилган
3 та фонография экспертиза хулосалари юзасидан тақризлар олинди.

Шунингдек, Марказ таркибий бўлимлари экспертлари томонидан бажарилган экспертза хулосалари  бўйича ички тақризлар олинди. Жумладан, суд-хатшунослик экспертизаси бўйича (Самарқанд вилояти бўлими эксперти О. Рахимов) 12 та; суд-товаршунослик экспертизаси бўйича (Самарқанд вилояти етакчи эксперти А.Джураев, Хоразм вилояти бўлими мудири Қ.Хасанов, Сирдаре вилояти бўлими эксперти  А. Норбаев) 15 та; суд-қурилиш техникавий ва суд-ер экспертизаси бўйича (Қашқадаре вилояти бўлими эксперти Н.Чориев,Самарқанд вилояти бўлими эксперти  Р.Баймуратов, Жиззах вилояти бўлими эксперти Б.Зулфиқоров) 27 та; суд-автотехника экспертизаси бўйича (Хоразм вилояти бўлими эксперти У. Жуманиёзов, Андижон вилояти бўлими катта эксперти Ш.Патидинов, Сирдаре вилояти бўлими катта эксперти А.Элибоев, Қашқадаре вилояти бўлими етакчи эксперти А.Қуртбитдинов, Жиззах вилояти бўлими эксперти А.Абдурасулов, Фарғона вилояти бўлими эксперти Л.Юлдашев, Қашқадаре вилояти бўлими катта эксперти Р.Хидиров, Бухоро вилояти бўлими эксперти Ф.Очилов) 42 та; суд-иқтисодий экспертизаси бўйича (Суд иқтисодий экспертизалари бўлими катта экспертлари Н.Муминова, М.Саидов, эксперти А.Джураев, Жиззах вилоят бўлими мудири Ғ.Тураев, Фарғона вилоят бўлими эксперти А.Аҳмедов)  24 та хулосалар, яъни режа асосида 120 та хулосалар тақриздан ўтказилди.

Марказда ҳалқаро ҳамкорлик ва ҳалқаро ташкилотлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор мақсадли ишлар бажарилди.

Жумладан, жорий йил 15 февраль куни Марказий Осиё давлатларида наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш КАДАП-6 Дастурининг суд экспертлик фаолиятидаги аҳамиятини янада ошириш мақсадида ҳамда Дастурининг амалий натижаларини баҳолаш ва мониторинги бўйича ҳалқаро эксперт П. Тончева билан учрашув ўтказилди. Тадбирда Марказ эксперти В. Ветрова қатнашди ҳамда ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

П. Тончева билан учрашувнинг иккинчи босқичи - жорий йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳридаги “WYNDHAM” меҳмонхонасида Дастурнинг ҳудудий раҳбарлари иштирокида учинчи ялпи мажлис бўлиб ўтди. Тадбирда 90 нафар иштирокчилар қатнашди, жумладан улар орасида Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистондан хорижий меҳмонлари қатнашди. П. Тончева билан ўтказилган тадбир якунига кўра 2018-2019 йиллар учун амалий чора-тадбирлар режаси эълон қилинди.

2018 йил 28 февраль куни Германия Федератив Республикасининг Остонадаги элчихонаси таклифига кўра, Германия Федератив полицияси эксперти ҳамда Германия Федератив Республикасининг Москвадаги элчихонаси ҳузуридаги визалар ва ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича консультант Райнер Стековский Марказга ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, Марказда ўтказиладиган суд хатшунослик экспертизаси йўналиши бўйича ўзаро фикр алмашиш, тажриба орттиришга қаратилган ўқув семинарни ташкил этиш, ноқоқнуний миграция, визалар ва ҳужжатларнинг фальсификацияни аниқлаш масалаларига бағишланди. Ўқув семинар машғулотида ташриф буюрган консультант Райнер Стековский томонидан кундалик амалиётда учраб турган кўплаб амалий мисоллар асосида ўқув семинар машғулоти ташкил этилди.

Тадбир давомида ўзаро фикр алмашиш, Германия Федератив Республикаси тажрибасини ўрганиш билан бирга, суд хатшунослик экспертизаси йўналиши бўйича янги ахборотлар олиш ҳамда амалиётга жорий қилиш бўйича кўникмалар олинди.

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси асосида INL дастури ижроси юзасидан 2018 йилнинг 27-28 март кунлари Наманган вилоятида, 27-28 апрель кунлари Жиззах вилоятида, 15-16 май кунлари Тошкент вилоятида, 6-7 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, 20-21 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида, 11-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришда суд-тергов идоралари ва экспертларнинг ҳамкорлиги” мавзусида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди. Унда, Республикада фаолият юритаётган суд экспертизаси идоралари ходимлари ҳамда Марказнинг уч нафар ходимлари  – Х. Юнусов, А. Норматов, Ш. Хасановлар ўз маърузалари билан қатнашдилар. Семинар давомида суд-тергов органларининг фаолиятида учраб турган айрим муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича маърузачилар томонидан фикрлар билдирилди.

2018 йил 25-31 март кунлари БМТнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси ташаббуси билан Марказ директори У. Узаков ва Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси ходими Д. Тошевалар иштирокида Литва Республикасига хизмат сафари ташкил этилди. Литва Республикасида ташкил этилган танишув амалиёти Литва Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаси, Литва Республикаси суд тиббий экспертиза Бош маркази ҳамда Литва Республикаси полицияси криминалистик тадқиқотлар марказида амалга оширилди. Ташриф давомида суд экспертиза фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси, лаборатория ва бўлимларда экспертиза тадқиқотларини ўтказишнинг назарий асослари ва ISO/IEC 17025 стандарти талаблари, ашёвий далилларни ҳимоя қилиш мақсадида объектлар билан ишлаш тизими, девонхона фаолияти, шунингдек кимё ва одам ДНКси, баллистика ва трасология, хужжатлар техник ва хатшунослик, компьютер-техника ва автотехника, ИКТ технологиялари жорий қилиниши, 3D моделлаштириш каби  йўналишлар ўрганилди. Шунингдек, лаборатория ва бўлимларда  мавжуд  бўлган тадқиқот методикалари, замонавий асбоб-ускуналар билан танишилди. Олинган тажрибадан келиб чиқиб, Марказ фаолиятида ҳалқаро тажрибани жорий қилишга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ Литва Республикаси суд экспертизаси муассасаси билан ҳамкорликни янада кучайтириш, алоқаларни яхшилаш мақсадида меморандум лойиҳаси тайёрланди ва Литва Республикасига имзолаш учун жўнатилди.

Молдова Республикаси адлия вазирлиги билан суд экспертиза соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилиб Адлия вазирлигага юборилди (2018 йил 6 август, 29-1026 сонли хат). 

2018 йил 19-20 апрель кунлари Беларусь Республикасининг суд экспертизаси давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган “Евроосиё суд экспертиза муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги: муаммолар ҳамда ривожланишнинг устувор йўналишлари” ҳалқаро илмий-амалий конференцияда Марказнинг Назорат-услубий бўлими мудири У. Вахдатхўжаев иштирок этди. Ҳалқаро тадбир давомида суд экспертлик фаолияти бўйича ривожланган хориж мамлакатларидан вакиллар – О. Бергере (Латвия), А. Шишко (Россия), Ц. Чжао, Ж. Ли, В. Ли (Хитой), Э. Сиппола (ENFSI ҳалқаро ташкилоти, Финляндия), Г. Омельянюк (Россия), О. Угровецкий (Украина), В. Савчук (Молдова) иштирок этди. Ҳалқаро конференцияда Марказ фаолиятига тадбиқ этиш мумкин бўлган кўплаб хориж тажрибаси ва амалиёти ўрганилди. Жумладан, моддий техник базани такомиллаштириш бўйича Беларусь Республикасининг криминалистик техникасини миллий ишлаб чиқарувчиси “Regula” ташкилоти имконияти билан танишилди. Бундан ташқари, экспертлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари, янги экспертиза турлари, ашёвий далилларни қадоқлаш ва улар билан ишлаш, соҳадаги янги техник имкониятлар билан танишилди. Тадбир давомида ўрганилган хориж тажрибасидан келиб чиқиб, Марказ фаолиятига тадбиқ этиш мумкин бўлган тажрибалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Белорусь Республикасининг суд экспертиза муассасалари билан ҳамкорлик қилишга қаратилган Меморандум имзоланди. Мазкур меморандумга мувофиқ 2018 йил  12-15 ноябрь кунлари  Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси  маркази директори ўринбосари У.Узаков, Ўқув маркази мудири Ш.Хасанов, Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси катта эксперти В.Ветровалардан иборат гуруҳ тажриба алмашиш мақсадида Беларусь Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитасига ташриф буюрдилар. Хизмат сафари чоғида Беларусь Республикаси суд экспертизаси давлат қўмитасининг Марказий аппарати,  илмий-амалий Маркази, ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти хамда суд экспертизаси бўйича Минск шаҳар бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, “Беларусэксперттаъминот” республика унитар корхонасига ташриф уюштирилди. Хизмат сафари давомида Беларусь Республикасида қўлга киритилган тажриба ўрганилди, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг иш фаолияти тўғрисида таништирилди.Ташриф натижалари бўйича Адлия вазирлигига ҳисобот тақдим этилди ва Марказ ходимлари учун тақдимот ўтказилди.

 2018 йил 19 апрель куни Марказнинг юрисконсульти Б. Махсадов Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ташкил этилган “ШҲТ ва унга аъзо давлатларда суд эксперт кадрларни тайёрлашда инновацион усуллар ҳамда суд экспертлик фаолиятида ўзаро ҳамкорлик” мавзусида ўтказилган ҳалқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди. Конференция давомида Б. Махсадов асосан эксперт кадрларни тайёрлаш ва бу йўналишдаги илғор ютуқлар билан танишди, шунингдек бошқа давлатларнинг суд экспертиза идоралари вакиллари билан бу борада фикр алмашди. Тадбир натижаси бўйича таклифлар тайёрланди ва Ўқув маркази мудири Ш. Хасановга таклифлар тақдим этилди. Ўқув маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича берилган таклифларни қўллаш бўйича ўрганишлар ўтказилди.

2018 йил 3-4 май кунлари суд экспертизаси фаолияти бўйича Қирғизистон Республикасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва унга аъзо давлатлар ўртасида ташкил этилган учрашувда Ўқув маркази мудири Ш. Хасанов иштирок этди. Тадбирда 2018-2020 йилларда ШҲТ ва унга аъзо давлатларнинг адлия вазирликлари  суд экспертизаси фаолияти бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳаси муҳокама қилиниб, Ўзбекистон манфаатлари бўйича кўплаб ижобий таклифлар берилди ва лойиҳа муҳокамасида берилган таклифлар қўллаб қувватланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 17 августдаги 680-Ф-сонли фармойишига мувофиқ  Марказ суд экспертларининг малакасини ошириш Ўқув маркази мудири Ш.Х.Хасанов 2018 йилнинг 21-25 август кунлари ШҲТ давлатлари Адлия вазирларининг 6-йиғилишида иштирок этди.

2018 йил 25-31 май кунлари Марказга Литва Республикасидан сифат менежменти соҳаси бўйича маъсул менеджер Даива Якубаускиене, консультант-экспертлар Даива Кариене ва Аидос Зебраускаслар ташриф буюрди. Ташриф давомида, ўлчов воситалари ва улар билан ишлаш талаблари, усуллар валидацияси ва верификацияси, ўлчовни кузатиб бориш ва умумий сифат менежменти йўналиши бўйича ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди. Ўқув семинарда иштирок этган Марказ ходимларига малака оширганлик тўғрисида сертификатлар берилди.

2018 йил 27 август куни Марказ ходимлари Н.Кораблева ва Н.Саитовалар Литва Республикасидан сифат менежменти соҳаси бўйича масъул менеджер Даива Якубаускиене билан БМТнинг Ўрта Осиё  мамлакатлари бўйича  Наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш   Дастури доирасида брифингда қатнашдилар.

         2018 йил 24 - 28 сентябрь кунлари Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизалари лабораторияси эксперти М.Агзамов Вена шаҳрида ўтказилган “Ҳуқуқ-тартибот идоралари учун суд-экспертизаси” мавзусидаги  лаборатория ва амалий машғулотларда иштирок этиб малакасини оширди. Тренинг курсида иштирок этиш натижасида хорижий экспертларда қўлланадиган дори-дармонларни ўрганишнинг кенг қамровли методологияси билан амалиётда танишилди ва Марказнинг ушбу йўналишларидаги экспертиза фаолиятини такомиллаштириш ва бойитиш, янги адабиетлар ва методик қўлланмалар билан таъминлаш, лаборатория услубий базасини бойитишга эришилди.       

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ РСЭМ “Одам ДНКси СБЭ” лабораторияси ходимлари томонидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган ПЗ-20170929537 “Ўзбекистон популяцияси полиморфизмини  тадқиқ қилиш ҳамда “Globalfiler™ PCR Amplification Kit” энзиматик системаси асосида эҳтимоллик-статистик таҳлил учун таянч параметрларни яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа устида илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Илмий лойиҳанинг 2018 йилги ишчи дастурига мувофиқ, лойиҳа иштирокчилари томонидан жорий йил давомида Ўзбекистоннинг  барча худдудларидан 1500 дан зиёд сўлак намуналарининг коллекцияси йиғилди. Мазкур наъмуналардан келгуси йилда ДНК ажратиш, баҳолаш ва 24 та локус бўйича генотипини аниқлашда фойдаланилади.  Шунингдек, илмий лойиҳа мавзуси бўйича қуйидаги ўқув қўлланма ва тезислар чоп эттирилди:

1)                “Криминалистика” ўқув қўлланмаси (А.К.Закурлаев, 2018 йил, Тошкент, 800 бет) нинг махсус бобида илмий лойиҳа мавзуси бўйича тегишли маълумотлар келтирилди (Ҳозирда чоп эттиришга берилган);

2)                Tosheva Dinara “Analysis of the polymorphism of 24 STR loci in the population of Uzbekistan”, “Extremophiles from biology to biotechnology” International summer course, August 19-25, 2018, Tashkent, Uzbekistan.

Шунингдек  жорий йилнинг июль ойида Россия Федерациясида ишлаб чиқариладиган “Гордис” фирмаси консультанти А.Орехов томонидан “GorDis Expert Express” ҳамда Беларусь Республикасининг “Альгимед”  фирмаси консультанти И.Вешнивецкий Германияда ишлаб чиқариладиган “Investigator 24 plex QS Kit” генотипни аниқлаш тўпламларини опробациясини ўтказиб кетдилар.

2018 йил 16 октябрь куни одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси катта экспертлари А. Норматов ва Н.Саитовалар Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Апплайд Биосистемс Интерншнл, Инк.” компаниясининг ДНК тадқиқотларида қўлланиладиган асбоб ускуналар тақдимоти, унга бағишланган семинарда иштирок этдилар. Шунингдек,  Россия Федерациясининг Тергов қўмитасининг криминалистика бош бошқармасининг биология тадқиқотлари бўлими фаолияти билан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйишнинг адолатли механизмларини жорий этиш, кадрлар захирасини шакллантириш, малакасини ошириш ва улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 7 июнда “Адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш тартибига оид ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги  185-ум сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Марказ директорининг буйруғи қабул қилинди. Унга мувофиқ Марказ одоб-ахлоқ комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг 2018 йил 31 июль 1/8-8981/8-сон хатига мувофиқ жорий йилнинг август ойида “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлиги ўтказилди. Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра марказий ва маҳаллий телевидение орқали 6 марта, 2 марта радио, газета ва журналларда 4 маротаба чиқишлар қилинди. Марказ веб-сайтига 2 та мақола жойлаштирилди. Ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари орқали жами 14 чиқишлар қилинди.

2018 йил 29 ноябрь куни Марказда Александр Почековский ва Руслан Кожакелдиевлар иштирокида одам ДНКси суд биологик ҳамда Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизалари ходимлари учун криминалистика соҳасида қўлланиладиган “Промега” (АҚШ) фирмаси томонидан ишлаб чиқилган  реагентлар ва бошқа махсулотларнинг тақдимотини ўтказдилар.

Марказнинг вилоят бўлимлари имкониятларини кенгайтириш орқали қўшимча экспертиза турларини жорий этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Жойлардаги тегишли хуқуқ органларига мурожаат қилиниб, улардан таклифлар олинди. Суд-тергов органларидан келиб тушган таклифларни ўрганиш натижасида Навоий вилоят бўлимида – суд хатшунослик ва трасология экспертизаси, Бухоро вилоятида  – ёнғин техникавий экспертизаси, Жиззах вилоятида – хатшунослик  ва трасология экспертизаси, Наманган вилоятида ёнғин техникавий экспертизаси, Сурхондарё вилоятида суд иқтисодий ва товаршунослик экспертизаларини ташкил этиш таклифи киритилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 май “Жиноий ва жиноий процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 3723 – сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган  “Электрон жиноят иши” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида барча зарур техник жихозлар харид қилинди. Марказнинг мавжуд биносида интернетга уланиш бўйича оптоволокон тизими мавжуд бўлмаганлиги,  янги ихтисослаштирилган бинога кўчиш 2019 йилни бошларига мўлжалланганлаги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бу холатда оптоволокон тизимини улаш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хатига асосан, бу ишларни Марказнинг янги биносида якунига етказилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги арафасида Марказда  “Энг яхши суд эксперти” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Кўрик танлов суд экспертиза фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, суд экспертлик соҳасидаги инновация технологияларини кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, суд экспертларининг касбий ўсиши ва маҳорати ошишини рағбатлантириш, экспертиза хулосаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш, илмий асосланганлик даражасини кўтариш мақсадида ўтказилди.

“Энг яхши суд эксперти танлови”ни ташкил этиш бўйича Махсус комиссиянинг қарори мувофиқ Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Суд-фонография экспертизаси лабораториясининг катта эксперти Ташпулатов Мурод Хамитович“Энг яхши суд эксперти танлови”нинг ғолиби деб топилди ва Марказ директорининг 2018 йил 30 ноябрь 188-шт-сон буйруғига  асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

 Марказнинг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси катта эксперти Норматов Асилбек Эрмухаммадовичтанловнинг 2-ўрин соҳиби деб топилди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

 Марказнинг Самарқанд вилояти бўлими эксперти Ибрагимов Отабек Илхамджанович танловнинг 3-ўрин соҳиби деб топилди ва энг кам ойлик иш ҳақининг 3 (уч) баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Кўрик-танлов ғолибларига мукофотлар Марказда 2018 йил 7 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда топширилди.