Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертиза

Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси экспертизанинг янги соҳаларидан бири эканлиги ҳамда у янги  шаклланиб ривожланаётган соҳалардандир. Ушбу экспертиза йўналиши жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорлик, хавфсизлик таъминлаш масаласи долзарб муаммога айланган айрим мамлакатларда жадал ривожланмоқда. Унинг тайинланишига сабаб, баъзи бир гуруҳлар томонидан жамиятда беқарорликни вужудга келтириш, оммавий тартибсизликлар, ғайриконституциявий ҳаракатларни ташкил этишга уриниш бўйича фактларни аниқлаштириш экспертиза ўтказишга сабаб бўлиши мумкин.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .