Автомобиль-йўллар экспертизаси

Суд автотехника экспертизасининг вазифалари:

– йўл транспорт ҳодисаларининг тафсилотларини математик услублар билан тадқиқот қилиш;

– йўл транспорт ҳодисаларида қатнашувчи бўлган транспорт воситаларининг техник ҳолатини, уларнинг техник ҳолати келиб чиққан ҳодисага сабаб бўлганлигини аниқлаш;

– йўл транспорт ҳодисалари оқибатида пайдо бўлган шикастлар натижасида олинган моддий зарарни аниқлаш;

– йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳосил бъолган шикастларни тадқиқ қилиб, уларнинг пайдо бўлиш тафсилотларини аниқлаш (транспорт трасология экспертизаси);

– автомобиль йўлларининг нуқсонлари йўл транспорт ҳодисаси келиб чиқишига таъсирини тадқиқ қилиш.

Автомобиль йўллар экспертизасида қуйидаги саволлар хал этилади.

  • йўлларнинг квалификацион тавсифини аниқлаш;
  • йўлнинг ва йўл шароитининг таркибий элементларнинг техник холатини аниқлаш;
  • ЙТҲ содир бўлган йўл участкасининг техник холатини, унинг элементлари ва йўл шароитларининг норматив-техник ҳужжатларга мос келиши;
  • ҳаракат хавфсизликга таъсир этувчи йўл нуқсонларининг вужудга келиш вақти ва сабабларини аниқлаш;
  • ҳодиса билан йўлдаги носозлик ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш;
  • йўл белгиларини тегишли меёрий хужжатларга мос равишда ўрнатилганлиги ва содир этилган йўл транспорт ходисасига алоқадорлиги;

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .