Суд-баллистик экспертизаси

Суд-баллистик экспертиза-бу анъанавий криминалистик экспертизаларнинг бир туридир. Суд баллистика экспертизаларининг илмий-назарий асослари бўлиб, криминалистиканинг бир бўлими-криминалистик  техника тизимига кирувчи ва “Суд баллистикаси” деб ном олган фан ҳисобланади.

Суд баллистикаси- криминалистик техниканинг ўқотар қуроллар ва жанговар ўқ-дориларнинг белгилари, уларни ишлатилиши изларини ҳосил бўлиш қонуниятларини ўрганувчи, ушбу обьектларни ўқотар қуролларни ишлаши, уларни қонунга хилоф равишда сақлаш, тақиб юриш, тайёрлаш ва ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган жиноятларни очиш ва тергов қилишда далилий ашёлар ва намуналар сифатида олиш, йиғиш ва тадқиқот қилиш учун восита ва усуллар ишлаб чиқувчи, шунингдек, бу каби жиноятларни олдини олиш борасида тақдимномалар ишлаб чиқувчи бир бўлимидир.

Суд баллистика экспертизаси вазифасига – қурол, курол-яроғларни ва улардан қолдирилган изларини ўрганиш, қурол яроқларни маркаси ва калибрини аниқлаш, отилган ўк ва гильзаларда қолдирилган излари асосида қуролни идентификасия қилиш, ўқ отилган масофани ва йўналишини аниқлаш, буюмнинг ўқ отар қуролларга ва ўқ дориларига таълуқлигини аниқлаш, киради.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .