18/03/2019

Сурхондарё вилояти бўлими

    РСЭМнинг Сурхондарё вилоят бўлими 1990 йилда ташкил топган бўлиб, дастлаб бўлимда суд автотехника экспертизасига оид барча турдаги экспертизалари бўйича битта мутахассис – Газиев Равшан Тўхтаевич  фаолият юритган. 2013 йилда нафақага кетгунгача бўлимга рахбарлик қилган.                   2004 йилда бўлимга кичик илмий ходим бўлиб М.Ш.Кунгратов  иш бошлаган. М.Ш.Кунгратов ҳам суд автотехника экспертизасига оид барча турдаги экспертизаларни бажариб келган. 2013 йилдан – 2019 йил январь ойигача бўлимга рахбарлик қилган.

2014 йилда бўлимга суд транспортни баҳолаш экспертизаси бўйича мен А.Н.Тўраев ҳамда суд қурилиш-техникавий экспертизаси бўйича  Ш.Ш.Шаймановлар иш бошлаганмиз.

Ҳозирги вақтда суд автотехника ва суд транспортни бахолаш экспертизалари бўйича бўлим мудири вазифасини вақтинча бажарувчи А.Н.Тўраев бажаради.

Суд қурилиш-техникавий экспертизаси ва суд ер экспертизалари бўйича бўлим катта эксперти Ш.Ш.Шайманов бажаради.

Ҳозирда Шарифов Илхом Тоштемир ўғли Марказда иш ўрганувчи эксперт.

Ҳозирги кунда бўлим ўзининг биносига эга эмас. Бўлимнинг иш юритиши учун Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг               1 қаватидан 5 та хизмат хоналари ажратилган бўлиб, бинонинг 1 қавати Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасига тегишли, 2 қавати эса Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судига тегишли.

Бўлимга ажратиб берилган хоналарнинг умумий майдони 66.9 м.кв ни ташкил этади:

Бўлимнинг манзили: 190100,  Термиз шаҳар,  И.Каримов кўчаси,  40-уй.

Мўлжал: Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 1 қавати.

     Телефон (факс) уланмаган.

  РСЭМ нинг Сурхондарё вилояти бўлими мудири в.в.б:    А.Н.Тўраев