Ҳуқуқий билимни ошириш

Суд экспертларининг ҳуқуқий билимини ошириш бўйича масофавий таълим курсини ташкил этиш

 Масофавий таълим тизими – ахборот ва коммуникация технологиялари асосида олий касбий таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган, тингловчиларнинг мустақил таълим олиш эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи маълумотларни узатиш воситалари, ахборот ашёлари, ўзаро алоқалар қайдномаси, дастурий ва ташкилий-методик таъминотларнинг тизимли-ташкилий мажмуидан иборатдир.

Тингловчи ушбу тизим орқали масофавий ҳуқуқий билимини ошириш курсида ўқиш имкониятига эга бўлади.

Тизимнинг асосий мақсади – таълим жараёнини индивидуаллаштириш ҳамда дифференциялаштириш тамойиллари асосида ташкил этилишини таъминлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий салоҳиятларига таянган ҳолда, таълим сифатини ошириш, тингловчилар учун масофавий таълим олиш/бериш имкониятини яратиш, таълимнинг турли шаклларини ўзаро бир-бирига яқинлаштиришдан иборат.

Тизимдан фойдаланиш тартиби

Тизимдан фойдаланиш учун биринчи навбатда, масофавий таълим олиш гуруҳига белгиланган тартибда расмийлаштириш орқали аъзо бўлиш ва логин-паролга эга бўлиш лозим.

Курснинг мақсади:

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Суд экспертларининг малакасини ошириш марказида масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали суд экспертларининг ҳуқуқий билимини оширишдан иборат.

Курснинг вазифалари:

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Суд экспертларининг малакасини ошириш марказида масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали суд экспертларининг ҳуқуқий билимини ошириш бўйича масофавий ўқув жараёнларини ташкил этишдан иборат.

 Курснинг мақсади бўйича масофавий таълимни амалга ошириш

ТИЗИМИ

1-қадам. Марказ томонидан берилган “Логин” ва “Парол” орқали тизимга кириб шахсий маълумотлар тўғрилигини текшириш.

2-қадам. Тингловчи саҳифасидан “Кириш тести” саҳифасига ўтиш.

3-қадам. Масофавий ўқитиш тизимини бошлаш учун кириш тестини топшириш.

4-қадам. Ўқиш давомида мавзулар юзасидан тайёрланган материаллар ўзлаштириб борилади ва ҳар бир мавзу якунида назорат саволларига жавоб берилади.

5-қадам. Ҳар бир модул якунида оралиқ тест синовлари топширилади.

6-қадам. Берилган муддатда барча модуллар ўзлаштирилиб бўлгандан сўнг якуний тест топширилади.

7-қадам. Якуний тестни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга курсни тамомлганликларини тасдиқловчи сертификат берилади.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .