ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4125-сон Қарори ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 20-бандида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланган:

суд экспертиза муассасаларида қуйидагиларни назарда тутувчи автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари ва компьютер дастурлари, электрон маълумотлар базаларини жорий этиш;

суд экспертларининг автоматлаштирилган иш ўринларини ташкил этиш;

эксперт хулосаларини рўйхатга олиш ва буюртмачиларга юбориш, шунингдек, суд экспертларининг қўшимча материаллар тақдим этилишини сўраб киритган илтимосномаларини юбориш ва уларни тақдим қилиш муддатларини қисқартириш мақсадида идоралараро электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий қилиш;

кўрилаётган иш натижасидан манфаатдор бўлган томонлардан бирининг ёки бошқа шахсларнинг фойдасига хулоса олиш учун суд экспертига таъсир кўрсатиш ҳолатлари, шунингдек, суд эксперти томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида тадқиқот объектларини шифрлаш (кодлаш) тизимини тўлиқ жорий этиш;

суд экспертизаларини ўтказиш кетма-кетлиги, шунингдек, уларнинг муддатини тўхтатиш ва узайтиришни назорат қилиш имконияти.

Юқорида қайд этилган тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан тижорат таклифлари олиш мақсадида, танлов элон қилинади.

Ўз тижорат таклифингизни Марказнинг info@sudex.uz электрон почтасига электрон шаклда юборишингиз мумкин.

Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 8 июль кунига қадар қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: (+998 94) 606-70-86.