Марказда амалий семинар

2019 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида, Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика хизмати ходимлари учун, Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва микрозарралар экспертизаларига бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг хатига асосан ташкил этилган бўлиб, ўқув-амалий семинарда Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика хизмати- нинг 30 нафар мутахассислари иштирок этдилар.
Марказ “Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси” лабораторияси катта эксперти Элеонора Пак “Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг криминалистик тадқиқотлари” мавзуси ҳамда “Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси” лабораторияси етакчи эксперти, Нийёра Саитова “Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва ҳодиса содир бўлган жойларда биологик объектларни ўраб-жойлаштириш” мавзуларида маъруза билан чиқиш қилдилар ҳамда мастер-класслар ўтказдилар.
Семинар жараёнида соҳа мутахассислари ўзларини қизиқтирган долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Суд экспертларининг малакасини ошириш Ўқув маркази мудири Ш.Хасанов