Давра суҳбати

2019 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судьялари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг  давлат суд экспертлари билан биргаликда “Суд қурилиш техникавий ҳамда одам ДНКси суд биологик экспертизаларини тайинлаш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муаммолар” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида  “Одам ДНКси суд биологик экспертизаси” лабораторияси катта эксперти Д.М.Тошева ва “Суд қурилиш техникавий” бўлими етакчи эксперти Б.M.Рахимджанов томонидан мазкур экспертиза турларини тайинлаш ва ўтказишнинг ўзига хос томонлари, замонавий имкониятлари, юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилди.

Судьялар ва экспертлар ўртасида эркин музокара ўтказилди, ҳар томонлама фикр алмашиниб келгусида мазкур экспертиза турлари фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.