“Суд экспертизаларини ўтказишда зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусидаги ҳудудий семинари

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитаси”нинг 8-банди назарда тутилган терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд ходимлари учун суд экспертизаларини ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари тўғрисида ҳудудий семинарларни ўтказиш вазифасининг ижроси юзасидан тасдиқланган “Суд экспертизаларини ўтказишда зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусидаги худудий семинар Дастурига биноан, 2019 йил 18 май куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Суд экспертизаларини ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарга Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси терговга қадар текшириш, суриштирув ва дастлабки тергов органлари, суд ходимлари ҳамда адвокатлари, шунингдек Хоразм вилояти Адлия бошқармаси, ички ишлар органлари эксперт-криминалистика хизмати, РСЭМ Хоразм вилояти бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари У.Х. Узаков “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва соҳани ривожлантиришдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг экспертлар малакасини ошириш Ўқув маркази мудири Ш.Х.Хасанов “Анъанавий криминалистик экспертизалар тайинлаш учун тадқиқот объектларини олиш ва экспертизага тақдим қилиш” мавзусидаги маъруза билан чиқиш қилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг эксперт-криминалистик Бош маркази катта эксперти Б.Рахматов “Ҳодиса содир бўлган жойда ашёвий далилларни аниқлаб олишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза қилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси эксперти А.Рўзиевга берди. Бу маърузачи “Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси учун ашёвий далилларни ҳодиса жойидан олиш ва экспертизага тақдим қилиш масалалари” мавзусида маъруза қилди.
Семинар давомида соҳа мутахассислари билан савол-жавоблар, иштирокчиларни қизиқтирган саволлар бўйича қизғин мухокамалар бўлиб ўтди, Республика терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд ходимлари билан Республика давлат суд экспертиза муасасалари суд экспертлари ўртасидаги ҳамкорлик соҳасидаги муаммолар ўртага ташланди ва ҳал қилиш масалалари келишиб олинди.

Суд экспертларининг малакасини ошириш
ўқув маркази мудири                                                                      Ш.Хасанов