Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлигида (ТИКА) коллоквиум!💯💯💯

✅ Туркия Адолат Академияси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги ҳамкорлигида “Гиёҳванд ва психотроп моддалар билан алоқадор жиноятларга қарши кураш” мавзусида коллоквиум ташкил этилди.

✅Коллоквиумда Афғонистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғилистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон вакиллари ҳамда судья, прокурор ва адлия тизими мутахассислари иштирок этишди.

✅Коллоквиумда:
🔹Туркиянинг гиёҳванд ва психотроп моддалар билан алоқадор жиноятларга қарши кураш сиёсати,
🔹Гиёҳванд ва психотроп моддалар билан алоқадор жиноятларга доир миллий ва халқаро қонунчилик нормалари,
🔹Терроризмни молиялаштиришда гиёҳванд моддалар савдоси (Наркотеррор) каби мавзуларда ўқув семинарлари ташкил этилди.

✅Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикасидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Р.Ахмедова ва лаборатория бош эксперти Н.Кораблёва иштирок этишди.