Жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида семинар ташкил этилди

Онлайн семинарда Республика Ҳарбий прокуратураси тизимидаги барча терговчилари иштирок этишди.

Ушбу семинарда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг суд-автотехника экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти З.Сайфутдинов “Йўл-транспорт ҳодисалари бўйича суд-автотехника ва баҳолаш экспертизаларини тайинлаш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар” мавзусида маъруза қилди.

Маърузадан сўнг, Ҳарбий прокуратураси терговчилари ўзларининг амалиётида юзага келаётган муаммолар юзасидан кўпгина саволларига малакали эксперт томонидан атрофлича жавоблар олишди.