“Суд-фонография экспертизасини тадқиқот объектлари ва намуналарни тақдим қилишнинг тартиби” ҳақида вебинар ўтказилди

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура академияси ҳамда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази билан ҳамкорликда “Суд-фонография экспертизасини тадқиқот объектлари ва намуналарни тақдим қилишнинг тартиби” ҳақида вебинар ўтказилди.

Унда Бош прокуратура магистрантлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодимлари ва суд-фонография экспертизаси лабораторияси мудири Н.Абрарова, етакчи эксперт М.Ташпулатов ва эксперт Т.Йўлдошевлар қатнашдилар.

“On-line” мулоқотда Н.Абрарова, М.Ташпулатов “Суд-фонография экспертизаси” лабораториясида ўтказиладиган экспертизалар турлари ва имкониятлари мавзусида маърузалари билан чиқиш қилдилар. Мулоқот қатнашчилари мавзу юзасидан  саволлар бериб, саволларга батафсил жавоблар олишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, вебинар якунида Бош прокуратура академияси ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бундай “on-line” мулоқотлар билан биргаликда ўқув семинарларни кўпайтириш тўғрисида келишиб олдилар.