“Кибер жиноятчиликдан терроризмгача: самарали онлайн тадқиқотлар ва рақамли криминалистиканинг роли” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2020 йил 21-23 октябрь кунлари БМТнинг терроризмга қарши кураш бўйича бюроси, БМТнинг терроризмга қарши кураш маркази (UNCCT), ЕХҲТ (OSCE) котибиятининг терроризмга қарши курашиш бўлинмаси ва БМТнинг Марказий Осиё бўйича профилактик дипломатия бўйича минтақавий маркази (UNRCCA) иштирокида, “Кибер жиноятчиликдан терроризмгача: самарали онлайн тадқиқотлар ва рақамли криминалистиканинг роли” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг “Суд-фонография экспертизаси лабораторияси” эксперти Т.Йўлдошев ва Марказнинг “Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими” бош мутахассиси Д.Атаниязовлар иштирок этдилар.

Ушбу тадбирда рақамли технологиялар ёрдамида амалга оширилаётган жиноятлар ва терроризмга қарши курашишнинг самарали усуллари ва тезкор тадбирлар ўтказиш тўғрисида тадбир маърузачилари томонидан қизиқарли маълумотлар берилди.

Семинарда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон Республикалари, шунингдек ЕХҲТ (OSCE) котибиятининг терроризмга қарши курашиш бўлинмаси ва БМТнинг терроризмга қарши кураш бўйича бюроси ходимлари ва экспертлари иштирок этишди.