Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш курсларига ўқишга ҳужжатларни қабули бўйича ЭЪЛОН!!!

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари (кейинги ўринларда Суд экспертлари деб юритилади)ни қайта тайёрлаш курсига  2020/2021 ўқув йили учун қабул эълон қилинади.

Қайта тайёрлаш ўқув курсларига 2020/2021 ўқув йили учун талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш коронавирус COVID-19 пандемияси шароитидан келиб чиқиб 2020 йил 30 сентябргача узайтирилганлиги маълум қилинади. Шу муносабат билан бевосита Марказга келиб ёки почта ёхуд info@sudex.uz электрон почта орқали сифатли (кўринарли, яхши ўқиладиган) даражада тақдим қилиниши (суҳбат жараёнида ҳужжатларнинг асли кўрсатилади) лозим.

Талабгор Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)да ташкил этилган Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

Марказ директори – комиссия раиси номига ариза (аризада талабгорнинг қайси тилда таълим олиш истаги кўрсатилади);

паспорт нусхаси (паспортнинг асл нусхаси ҳужжат топшириш ёки суҳбат жараёнида кўрсатилади);

маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси (диплом асл нусхаси ҳужжат топшириш ёки суҳбат жараёнида кўрсатилади);

3,5х4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;

нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номидан тавсиянома (агар талабгор юридик шахс ходими бўлса);

Қабул комиссияси томонидан (ўзбек ёки рус тилида) суҳбат 2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси)да ўтказилади.

Ўқиш муддати олти ой (24 хафта), ўқиш учун тўлов миқдори амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 (қирқ беш) баравари миқдорини ташкил этади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон рақами:

71 209 11 55 (190)