Онлайн тренинг

2020 йил 17 август куни соат 15:00-18:40 да Хавф хатарлар (Риски)ни бошқариш бўйича Департаменти “KPMG Russia & CIS” ташкилотчилари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимининг ички аудит асослари” мавзусида онлайн-тренинг машғулот тақдимоти бўлиб ўтди. Онлайн тренингда Хавф хатарлар (Риски)ни бошқариш бўйича Департамент “KPMG Russia & CIS” директори Ирина Бурдикова ва Хавф хатарлар (Риски)ни бошқариш бўйича Департамент “KPMG Russia & CIS” менеджери Алексей Парушин маърузалари тингланди. Тренингда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк Агентлиги ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертизаси марказининг Бош юрисконсульти Б. Махсадов ва Сифат менеджмент бўлими бошлиғи Д. Тошева иштирок этишди.

Онлайн тренинг қуйидаги модуллар бўйича ўтказилди:

✅Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг қилиш ва ички аудит ўтказиш: ISO 19011
ва ISO 37001 стандарт талаблари бўйича асосий йўналишлар;

✅1-қисм. Ички аудит дастурини шакллантириш ва бошқариш;

✅2-қисм. Аудит ўтказиш;

✅3-қисм. Коррупцияга қарши курашиш тизими мониторинги, ички аудит ўтказувчи ходимларга қўйиладиган талаблар ва ички аудитини ўтказишнинг амалий усуллари;

✅Савол жавоблар.

 Тренинг якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар тақдим этилди.