ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ–4125-сон “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган  чора-тадбирлар режасига кўра, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Инновацион ривожланиш вазирликларининг қўшма қарори имзоланиб ижрога қаратилди. Жумладан, 2019 йил 05 март куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига қарашли Геномика ва биоинформатика маркази ўртасида Одам геномини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида илмий амалий лойиҳа ва тадқиқот ишларини бевосита ҳамкорликда олиб бориш бўйича ўзаро келишув меморандуми имзоланди. Ўзаро келишув меморандумида ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистонда истиқомат қиладиган турли миллат вакиллари геном характеристикаларини ўрганишга қаратилган ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш, одам геномикаси соҳасида янги кадрларни тайёрлаш ва ҳамкорликда семенарлар ташкил этиш, ўзаро манфаатли шартномалар асосида ҳамкорликдаги фаолиятни кенгайтириш, илмий-тадқиқот дастурлари ва ҳамкорликдаги ўқув курсларида янги инновацион технологиялардан жорий этиш, Ўзбекистонда илмий-техник соҳада икки томонлама  ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш шаклларида олиб борилиши кўрсатилган.

dinara maqola1

         Жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика марказида “Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари” мавзусидаги  V Республика илмий-амалий анжумани конференцияси бўлиб ўтди. Конференция онлайн шаклда WEBINAR платформасида ўтказилди. Онлайн конференцияда 10 дан ортиқ ташкилотларнинг 100 дан ортиқ ходимлари иштирок этишди. Конференцияда геномика, протеомика, биотехнология соҳасидаги илмий тадқиқот ишларининг замонавий йўналишлари, Фанлар Академияси, Қишлоқ Хўжалик вазирлиги, Адлия вазирлиги Республика суд экспертизаси маркази, Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бўлим ва алоҳида илмий тадқиқот лабораториялари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг тегишли кафедраларида микроорганизмлар, ўсимликлар ва одам генетикаси бўйича тайёрланган илмий тадқиқот материаллари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, конференцияда геномика, протеомика, биотехнология соҳасида фаолият олиб бораётган хорижий ҳамкасблар ҳам иштирок этишди.

Онлайн конференцияда Марказнинг Сифат менеджменти бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Миллий Университети мустақил изланувчиси Д.М.Тошева докторлик диссертацияси мавзуси бўйича семенар такдимоти билан маъруза қилди. Тақдимот якунида конференция иштирокчиларининг барча қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. Конференция анъанасига кўра, анжуман якунида энг яхши маърузачиларга 1-, 2-, 3-ўринлар берилиб махсус сертификатлар билан такдирланишди. Хусусан, Марказнинг Сифат менеджменти бўлими бошлиғи Д.М.Тошева энг яхши маърузаси учун 3-ўрин сертификати билан тақдирланди.

dinara maqola2

Шунингдек, конференция тезислар тўпламида “Вариабельность 23 STR (КТП) локусов в популяции Узбекистана” мавзусидаги тезиси ҳам чоп эттирилди.