photo_2020-06-30_11-51-03
Бизнинг нашрлар

ДНК экспертизасига ҳужжатлар ва ашёвий далилларни тақдим этилишининг қонун қоидаси ва йўл қўйиладиган асосий камчиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази
Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти
Саитова Нийёра Собиржоновна

          Ҳозирги пайтга келиб, криминалистикада шахс идентификацияси ва диагностикасини ҳал этишда молекуляр генетик тадқиқотларга асосланган ДНК экспертизасининг роли муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, жиноят содир этилган жойда аниқланган биологик излар кимга тегишли эканлиги, шахси номаълум мурдаларни шахсини таҳминдаги қариндошлари билан солиштириш орқали шахсини аниқлаш, ота-оналик фактини аниқлаш каби ишларни молекуляр генетик йўл билан олиб борилиши суд ва тергов жараёни учун инкор этиб бўлмайдиган далиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур экспертиза замонавий молекуляр генетик услубларни қўллаб одамнинг биологик объектларини тадқиқот қилиш йўли билан иш учун аҳамиятли бўлган маълумотлар аниқланади. Бунда ҳар бир шахснинг табиатан индивиуал ўзига хос ва иккинчи шахсда қайта такрорланмас генетик материаллар тўплами – генотипга эга бўлиши асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.

       photo_2020-06-30_16-58-02         photo_2020-06-30_16-57-54

       Одам ДНКси СБЭ лабораториясида хал қиладиган масаларга қуйидагилар киради:

  1. Идентификация – биологик изни гумондаги шахс солиштирма қон намунаси билан солиштириш орқали унинг шахсини аниқлаш, қон доғлари, сўлак, соч, тер намунаси, тана бўлаклари ва бошқа биоматериалларни бир шахсдан келиб чиққанлигини аниқлаш, қон доғлари, сўлак, соч, тер намунаси, тана бўлаклари ва ҳ.ларнинг гумондаги шахснинг қариндошлари биоматериаллари билан солиштириб унинг шахсини аниқлаш;
  2. Диагностика – биоматериалнинг ДНК тадқиқотлари учун яроқлилигини аниқлаш, боланинг биологик ота-онасини аниқлаш, ота ёки она авлод бўйича ўзаро биологик қариндошликни аниқлаш, этник келиб чиқишни аниқлаш;
  3. Классиқикация – воқеа жойидан топилган биоматериалларнинг жинс мансублигини аниқлаш.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизасида ўзига хос бўлган тадқиқот объектлари мавжуд, уларга ўз таркибида ДНК молекулаларини сақлайдиган ҳар қандай одам биологик материаллари киради. Жумладан, қотиллик содир этилгандаги биологик материаллар ташувчилар: воқеа жойидаги қон излари; қон ва тана ажратмаларининг қуриб қолган излари; ашёвий далилдаги биологик излар (қон, сўлак, тер-ёғ излари), яъни сигарет қолдиқлари; воқеа жоида қолдириб кетилган кийим кечаклар, жумладан кепка, ниқоблар; стакан; бакалажкалар; қотиллик қуролларидаги биологик излар (қон, тер-ёғ излари), яъни пичоқ, арқон, стол, стул, турли темир буюмлар, шиша идишлар, тошлар каби қотиллик қуроллари сифатида фойдаланилган барча нарсалардаги қон ва тер-ёғ қолдиқлари; воқеа жойидан топилган соч толалари; бўлакланган тана қолдиқлари; мурда объектлари; юмшоқ тўқималар; тишлар; суяк фрагментлари; ўзида маний қолдиқларини сақловчи турли кийимлар, ички кийимлар, ёпинчиқлар, ёстиқлар, суртмалар, аборт материаллар ва бошқалар.

      photo_2020-06-30_17-00-43                1

Одам ДНКси суд-биологик экпертизасига тақдим этиладиган асосий ҳужжатларга Одам ДНКси суд-биологик экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор (ажрим), воқеа жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш ва солиштирма наъмуналарни олиш баённомаларининг нусхалари, суд-тиббиёт экспертизалари хулосаларининг нусхалари, солиштирма намуналари олинган шахсларнинг шахсини   тасдиқловчи хужжатлари нусхалари киради.

Одам ДНКси суд-биологик экпертизасига қуйидаги мазмунда саволлар қўйилиши мумкин:

– А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи (мурдасидан олинган тампоннинг 1-сонли объектида аниқланган маний) ДНК экспертизаси тадқиқотлари учун яроқлими?

– А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи (мурдасидан олинган тампоннинг 1-объектида аниқланган маний ) генотипини аниқлаш мумкинми?

– А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи қандай жинсли шахсдан келиб чиққан?

– А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи бир шахсдан ёки бир неча шахслардан келиб чиққанми?

– А.И. шимининг 1-сонли объектидаги қон доғи (мурдасидан олинган тампоннинг 1-сонли объектида аниқланган маний) А.И., Т.А.ларндан ёки бошқа шахсдан келиб чиққанми?

– Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари ДНК экспертизаси тадқиқотлари учун яроқлими?

– Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари бир шахсга тегишлими ёки бир неча шахсга?

– Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари тегишли шахс биологик фуқаролар Г.А. ва Т.А.ларнинг биологик фарзанди эканлиги тасдиқданадими ёки йўқ?

– Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари тегишли шахс вояга етмаган Г.А. ва Т.А.ларнинг биологик отаси (онаси) эканлиги тасдиқланадими ёки йўқми?

– Бўлакларга бўлинган одам танаси қисмлари; калла суяги, тана қисми, оёқ суяклари тегишли шахс фуқаро Г.А. билан бир ота авлоди бўйича ўзаро яқин қариндошми?

– Фуқаро И.С.нинг 2012 йил 15 майда туғилган С.П.га нисбатан биологик онаси эканлиги тасдиқланадими ёки йўқми?

–  Фуқаро И.И.нинг 2012 йил 15 майда туғилган С.П.га нисбатан биологик отаси эканлиги тасдиқланадими ёки йўқми?

Одам ДНКси суд-биологик экпертизаси натижасида бериладиган хулосалар қуйидагича бўлади:

  • генетик бир хиллик, яъни тақдим этилган ашёвий далиллардаги биологик из ва солиштирма наъмуна айнан бир одамдан келиб чиққанлигини тасдиқловчи қатъий хулоса,
  • генетик хар хиллик, яъни тақдим этилган ашёвий далиллардаги биологик излар ва солиштирма наъмуна айнан бир одамга тегишли эмаслигини тасдиқловчи қатъий хулоса,
  • объектларнинг ДНК экспертизаси тадқиқотлари яроқсизлиги тўғрисида қатъий хулоса,
  • биологик ота-оналикни аниқлаш бўйича қатъий хулоса
  • аникланган объектнинг генетик белгилари қатъий хулоса бериш учун етарли бўлмаган ҳолларда эҳтимол хулоса,
  • объектларнинг жинс мансублиги аниқлаш, уларнинг идентификацион белгиларини аниқлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда ва фақат жинс мансублигини аниқланганда берилади.

Одам ДНКси суд-биологик экпертизасига ашёвий далиллар ва солиштирма наъмуналар белгиланган тартибда ўралган, муҳрланган ҳолда тақдим этилиши зарур. Ушбу қоидаларнинг айримлари қуйидагилар:

  • Ашёвий далил ва солиштирма намуналарни тўғридан тўғри қуёш нури, узоқ вақт намлик ва юқори ҳарорат таъсирида қолдириш мумкин эмас. Шунингдек, ашёвий далиллардаги доғларни бўёқлар билан бўяш, уларга қоғоз, мато ва бошқалар бўлагини елимлаш ҳам тавсия этилмайди. Чунки бу ҳолат тадқиқот давомида идентификация учун яроқли натижа олинмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

photo_2020-06-30_17-03-34          photo_2020-06-30_17-04-39

  • Тадқиқот учун тақдим қилинган ашёвий далиллар ва солиштирма намуналар бузилмаслиги учун олдиндан қуритилган ҳолда қоғоз ўрамлар ёки пакетларда қадоқланган ва муҳрланган холатда бўлишлари лозим. Ашёвий далил ва солиштирма намуналарни ҳаво ўтказмайдиган полиэтилен пакетларга қадаоқлаш тавсия этилмайди. Муҳрланган ва тегишли ёзувлар билан изоҳланган ўрамлар бутунлиги бузилмаган бўлиши зарур.
  • Болаларнинг биологик ота-оналарини аниқлаш экспертизаларида текширилаётган шахслардан махсус стерил лабораторияларда қўл бармоғидан 0,5 мл миқдорида стерил докаларга қон олинади. Қон олиш жараёнида бир марта ишлатиладиган стерил игна(скарификатор)лардан фойдаланилади. Бунда овқатланиш тартибига ҳеч қандай талаблар йўқ. Наъмуна олинадиган болаларнинг ёши чекланмаган бўлади.

         Шу билан бирга лаборатория амалиёти давомида тергов идоралари томонидан ҳужжатлар ва текширув объектларини тақдим этилишида бир қанча камчиликлар ҳозирги кунда ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Ушбу камчиликларнинг айримларининг айримларига тўхталиб ўтаман.

  • Қарорда кўрсатилган саволларнинг эксперт ваколати доирасига кирмаслиги ёки уларнинг нотўғри талқинда берилиши.
  • Масалан:
  • а) Экспертиза текшируви учун тақдим этилган суяк намуналари тегишли бўлган номаълум мурданинг ёши, ўлим сабаби аниқлансин.
  • б) Экспертиза текшируви учун тақдим этилган биологик материалнинг гуруҳий мансублиги аниқлансин.

в) Фуқаро А.Д.нинг бола туғиш қобилияти бор ёки йўқлиги аниқлансин.

  • г) 2009 йил 13 июлда туғилган Шеров Умиджон Жамшид ўғли исмли бола тарафлар Муқумов Жамшид Ҳамидович ва Шерова Гулноза Шариповнанинг биргаликдаги ҳаёти (жинсий яқинлиги) махсулими ёки йўқми?
  • д) Экспертиза текшируви учун тақдим этилган биологик материаллар одам тегишлими ёки ҳайвонга?
  • е) Фуқаро Т.Н. ва 2009 йил 13 июлда туғилган Ш.У. физиологик жиҳатдан бир-бирига ўхшашми?

Ушбу холатда экспертиза тайинлаётган терговчининг экспертизанинг хусусияти билан таниш эмаслигини билдиради.

2 . Ашёвий далилларнинг процессуал тартибга кўра тегишлича қадоқланмасдан, полиэтилен пакетга солган ёки мухрланмаган ҳолатда экспертиза текшируви учун тақдим этилиши.

Иккинчи холатда биринчидан процессуал тартибнинг бузилиши, яъни қонун ҳужжатларда белгиланган қоидаларга риоя этилмаслиги, иккинчидан текширув объектларига ёт моддаларнинг тушиб қолиши ёки бўлмаса уларни идентификация учун яроқсиз холга олиб келиши мумкинлигидан далолат беради.

  1. Пахтага олинган ювмалар ёки пахтага шимдирилган қон намуналарининг тақдим этилиши.

Пахтага ДНК экспертизаси учун намуналар олиб бўлмайди. Ушбу холат хам тадқиқот жараёнини мураккблаштиради. Агарда ушбу намуна тирик шахсдан олинган бўлса, терговчига мурожаат қилиб қайтатдан намуна олиб, текширувга тақдим этишини илтимос қилиб сўраш мумкин бўлади. Аммо, ушбу намуна воқеа жойидан олинган бўлса-чи, уни қайтатдан олиб бўлмайди. Бундай ходат тергов учун мухим бўлган ашёвий далилнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин.

  1. Формалинда сақланган суяк намуналарини, гепарин моддасининг қўшиб, гистологик препарат кўринишида солиштирма қон намуналарини экспертиза текшируви учун тақдим этилиши.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси объектларига таркибидаги ДНКнинг хусусиятларига таъсир этувчи кимёвий моддалар билан ишлов бериш қатъиян ман этилади. Ушбу холатда идентификация учун яроқли натижа олишнинг имкони бўлмайди.

Юқорида келитирилган камчиликларнинг бари биринчидан камчиликларни бартараф этиш учун кетган вақт ҳисобига тергов муддатининг суньий чўзилишига, экспертлар билан тергов идораси ходимлари ўртасида тушунмовчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Бундай холлар кузатилмаслиги ва тергов жараёнинг тўғри ва мазмунли ўтиши учун тергов идоралари томонидан тақдим этилаётиган ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши ҳамда ашёвий далилларни конун қоидаларга риоя қилган холда тақдим этилиши талаб этилади.

ДНК Экспертизасига хужжатлар ва ашёвий далилларни тақдим этилишини нг қонун қоидаси ва йўл қўйиладиган асосий камчиликлар

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .