СУД – АВТОТЕХНИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ ИМКОНИЯТЛАРИ

      Бугунги кунда фан ва техниканинг замонавий ютуқларидан кенг фойдаланмасдан туриб одил судловни таъминловчи идораларнинг самарали фаолиятини тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу ютуқларни қонунни мухофаза қилиш фаолиятига тадбиқ қилиш шакллари турлича бўлиб, уларнинг умумий мазмунини иш учун аҳамиятли бўлган фактни аниқлаш учун махсус билимлардан фойдаланиш ташкил этади.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд фаолиятида илмий ва техника ютуқларини татбиқ этишнинг асосий шаклини ташкил қилган суд экспертиза мураккаб жиноятларни очиш, тергов ва судни инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Республикамизда автомобиллаштириш жараёни тез ривожланаётгани йўл-харакат хавфсизлигини таъминлаш масаласини дорлзарб қилмоқда. Бу масалани хал этишда хуқуқий механизмлар сезиларли ўрин эгаллайди. Йўл-транспорт ходисалари холатларини белгилашда махсус билимлардан самарали фойдаланиш алоҳида аҳамиятли. Шунингучун суд-автотехника экспертизалар иш холатларини белгилаш ва одил судловни амалга оширишда муҳим далил воситаси ҳисобланади. Йўл-транспорт ходисалари асосан қуйидаги турларга бўлинади:

-пиёдаларни уриб кетиш;

-транспорт воситаларининг тўқнашуви;

-транспорт воситаларининг ағдарилиши;

-кўзғалмас тўсиқларни уриб кетиш;

-номеханик транспорт воситаларини уриб кетиш;

-транспорт воситаларидан йўловчиларнинг йиқилиши.

Транспорт воситасининг техникавий холатини, воқеа содир бўлган жойдаги йўл вазияти ва воқеа иштирокчиларининг харакатини, шунингдек, воқеа юз беришига сабабчи бўлган холатларни белгилаб берувчи, йўл-транспорт ходисасининг механизми (жараёни) билан боғлиқ бўлган хақиқий маълумотлар авто­техника экспертизаси тадқиқотининг предмети ҳисобланади.

Суд-автотехника экспертизаси ўз ўрнида бир неча турга бўлинади. Ҳар бир тури ўзига хос предмети, объектлари, тадқиқот усуллари ва экспертизага тақдим қилиниши зарур бўлган материаллар тўплами билан ажралиб туради. Шуларни ҳисобга олиб суд-автотехника экспертизасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Марказининг Андижон вилоят бўлинмасида қуйидаги турлари ўтказилади:

  1. Йўл-транспорт ходисаси холатлари экспертизаси;
  2. Транспорт воситасининг техникавий холати эксперти­заси;
  3. Транспорт воситасива йўл-транспорт ходисаси жойидаги изларни (транспорт-изшунослик) экспертизаси;

Барча турдаги суд-автотехника экспертизалари учун қуйидагилар тадқиқ қилинадиган объектлар жумласига киради:

  • йўл-транспорт ходисаси иштирокчиси бўлган автотранс­порт, электротранспорт, трактор ва бошқа ўзи юрар механизмлар (мосламалар);
  • йўл-транспорт ходисаси содир бўлган йўл, дала, ховли, шунингдек транспорт харакатланадиган бошқа жойлар;
  • йўл-транспорт ходисаси билан боғлиқ бўлган ашёвий далиллар ва жиноий (суриштирув) иш хужжатлари (материаллари).

Автотехника соҳасидаги экспертлар томонидан, шунингдек транспорт воситалари ва уларнинг эҳтиётқисмларини баҳолаш экспертизаси ҳам ўтказилади. Ушбу экспертиза хусусан авто­техника экспертизаси бўлмаса ҳам уни ўтказиш учун автомо­биль техникаси сохасида билимлар салмоқли ўрин эгаллайди.

Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ нинг Андижон вилоят
бўлинмаси мудири:      А.М.Парпиев