Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларини қайта тайёрлаш курсларига ўқишга ҳужжатларни қабули бўйича ‼️ЭЪЛОН!!!

❗️Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари (кейинги ўринларда Суд экспертлари деб юритилади)ни қайта тайёрлаш курсига 2020/2021 ўқув йили учун қабул эълон қилинади.
Қайта тайёрлаш ўқув курсларига 2020/2021 ўқув йили учун талабгорлардан ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 31 июлгача бевосита Марказга келиб ёки почта ёхуд info@sudex.uz электрон почта орқали сифатли (кўринарли, яхши ўқиладиган) даражада тақдим қилиниши (суҳбат жараёнида ҳужжатларнинг асли кўрсатилади) лозим.
❗️Талабгор Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)да ташкил этилган Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
✅Марказ директори – комиссия раиси номига ариза (аризада талабгорнинг қайси тилда таълим олиш истаги кўрсатилади);
✅паспорт нусхаси (паспортнинг асл нусхаси ҳужжат топшириш ёки суҳбат жараёнида кўрсатилади);
✅маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси (диплом асл нусхаси ҳужжат топшириш ёки суҳбат жараёнида кўрсатилади);
✅3,5х4,5 ҳажмдаги икки дона фотосурат;
✅нодавлат суд-экспертиза ташкилоти номидан тавсиянома (агар талабгор юридик шахс ходими бўлса);
❗️Қабул комиссияси томонидан (ўзбек ёки рус тилида) суҳбат 2020 йил 5, 6 ва 7 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази биноси (Тошкент шаҳри, Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси)да ўтказилади.
❗️Ўқиш муддати олти ой (24 хафта), ўқиш учун тўлов миқдори амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 (қирқ беш) баравари миқдорини ташкил этади.
❗️Қўшимча маълумотлар учун телефон рақами:
71 209 11 55 (190)

Қабул комиссияси

Экспертликка номзодлар учун саволлар

Перечень примерных вопросов, задаваемых для кандидатов на эксперта