Товаршунослик экспертизаси ва товарларни таҳлил қилиш турлари

Товаршунослик экспертизаси-товаршунослик соҳасида касбий ва иш тажрибасига эга бўлган эксперт томонидан амалга оширилади.

Товаршунослик экспертизасининг мазмуни маҳсулотларнинг ҳақиқий сифатини аниқлаш учун махсус билимлар воситасида уларнинг товар (истеъмол) хусусиятларини аниқлашдан иборат. Ишнинг аниқ ҳолатларини аниқлаш товаршунос экспертнинг имкониятлари ҳамда ваколатлари чегарасини белгилаб беради.

Товаршунослик илмий соҳасида келтирилган назарий ва услубий асослар объектнинг ҳолатини унинг истеъмол (товар) хусусиятлари ҳамда сифатини ўрганишни, шунингдек, атроф-муҳит билан ўзаро алоқага киришиш натижасида товарнинг хусусиятларида ўзгаришлар пайдо бўлган аниқ шароитларни ўрганишни назарда тутади ва товарларни таҳлил қилиш турлари қуйидагиларга бўлинади.

– сифат таҳлили;

– миқдорий таҳлил;

– ассортимент таҳлили;

– ҳужжатли таҳлил;

– комплекс (мураккаб) таҳлил.

       Сифат таҳлили- товарнинг сифат хусусиятларини уларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун баҳолашни таъминлайди.

      Товарларни етказиб бериш ва қабул қилишда, уларни узоқ муддатли сақлашдан кейин ва бошқа ҳолатларда ушбу турдаги таҳлил қўлланилади.

      Миқдорий таҳлил товарнинг миқдорий хусусиятларини баҳолашни ўз ичига олади. Таҳлилнинг бу туридан товарлар миқдори бўйича қабул қилишда, шунингдек, товарларнинг миқдорий йўқотишлари ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашда фойдаланилади.

       Ассортимент таҳлили- экспертнинг товар миқдори ва сифат хусусиятларини унинг ассортиментини аниқлаш учун баҳолашдан иборат.

      Кўпинча, бу таҳлил сифатли таҳлилнинг ажралмас қисми сифатида баҳоланади, чунки сифатни баҳолашда мутахассис товарни аниқлаш керак, яъни тақдим этилган товарнинг товар белгиси, маркировка ва кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маҳсулотнинг товар белгисига мувофиқлигини текшириш. Ушбу таҳлил тури етказиб берувчилар ва харидорлар, сотувчи ва истеъмолчи ўртасида маълум гуруҳга мансуб маҳсулот ассортименти масалалари бўйича келишмовчиликлар бўлганда амалга оширилади.

        Ҳужжатли таҳлил-экспертнинг товар-тадқиқот хусусиятларини кузатув, технологик ва бошқа ҳужжатлардаги маълумотларга асосланган ҳолда баҳолашдан иборат.

Ушбу таҳлил тури юқорида санаб ўтилган бошқа таҳлил турларининг мажбурий элементи ҳисобланади, чунки эксперт товарларнинг миқдори ва сифати, текширув объектининг номи билан боғлиқ ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг  (фактуралар, сифат сертификатлари, операцион ҳужжатлар ва бошқалар) мувофиқлигини текширади.

         Комплекс таҳлил-эксперт томонидан товарларнинг барча хусусиятларини уларнинг синовлари ва ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида баҳолашдан иборат.     Таҳлилнинг бу тури сотувчи, истеъмолчи позицияларини, шунингдек, мавжуд бозор шароитларини ҳисобга олган ҳолда товарларни ҳар томонлама баҳолаш зарур бўлганда қўлланилади. Комплекс таҳлилни амалга оширишда, мутахассис товар, нарх, бозор, рақобатбардош муҳит ва маркетингнинг бошқа элементлари бўйича маркетинг тадқиқотларига эга бўлиши керак.

Товаршунослик экспертизаси эксперти                                       А.Ф.Бўриев