Yongin

Электр мослама ва ускуналардаги авария ҳолатларини текшириш усуллари

Марказнинг Ёнғин-техник экспертизаси лабораториясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 январь 2019 йилдаги 4125-сонли  “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг “Йўл харитаси”да кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети профессор ва техника фан номзодлари  билан хамкорликда “Электр мослама ва ускуналардаги авария холатларини текшириш усуллари”  мавзуда илмий иш олиб борилмоқда.

Марказда ушбу илмий ишнинг олиб борилишидан асосий мақсад, “Судга оид электротехника экспертизаси” услубиётини бойитиш, электротехникавий объектларни текширишнинг усулларни мавжудларини такомиллаштириш, янги усулларини ишлаб чиқиш ва уни экспертлик амалиётига тадбиқ этиш учун изланишлар олиб борилмоқда.

Илмий лойиҳани бажаришдан яна бир мақсад, судга оид ёнғин техникавий ва электротехникавий экспертиза тадқиқотларини ўтказишда фойдаланиш учун илмий услубий қўлланма яратишдир.

Бунда, электр табиатига хос бўлган авария ҳолатлар, қоидабузарликлар, эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан ҳолатлар бўйича юзага келган масалаларни ечишда бундай илмий иш натижалари муҳим рол ўйнайди. Электр асбоб-ускуналари, ҳар хил техникавий қурилмалар ва технологик жиҳозлар, иситиш асбобларни текширишда илмий-тадқиқот ишларни олиб бориш зарур бўлади. Электр ускуналаридаги носозликларни аниқлаш ва ушбу носозликлар оқибатида ёнғин, чақнаш, портлаш ва бошқа фавқулодда холатларни келиб чиқиш механизимини ўрганишда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш долзарбдир.

Маълумки, статистик маълумотларига кўра, ёнғинларни келиб чиқишида 60-70 фоизини электр тармоқларидаги носозликлар ёки электр тармоқларини ўрнатиш қоидаларига риоя этилмаслик ҳолатлари натижасида содир бўлганлигини кўрсатиши аниқланган. Буларнинг асосий сабаблари бўлиб, электр симларини улаш қоидаларига риоя этмаслик, электр симларини қўлбола “бураб” улаш холатлари, изоляцияси бузилган симлардан фойдаланиш, электр сақлагичларни нотўғри танланиши, қўлбола сақлагичлардан фойдаланиш, электр мослама, ускуналарини ўрнатишда ўрнатилган қоидаларга риоя этилмаслик, ускуналарни механик зарарланиши, электр ўтказгичнинг контактларининг бўшаб қолиши, электр тармоғига электр мосламаларни уланган ҳолда қолдирилиши, электр манбага ортиқча юклама уланиши ва шу каби электр тармоқларида қисқа туташув, ортиқча юклама, юқори ўтувчи қаршиликларни юзага келтирувчи, Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари (ПУЭ), истеъмолчиларининг электр техник фойдаланиш қоидалари (ПТЭ), электр қурилмаларидан фойдаланиш вақтида Техника хавфсизлиги қоидалари (ПТБ) ва Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузилиши хизмат қилишини кўрсатмоқда. Мазкур холатларнинг механизмини аниқлашда экспертиза тадқиқотлари

Тадқиқот учун танлаб олинган электр ускуна ва мосламаларни лаборатория шароитида Авометр (тестер), “Металлографик микроскоп” ёрдамида тадқиқотлар ўтказиш орқали текширишлар олиб борилади.

           Шунингдек, Президентимизнинг 17 январь 2019 йилдаги 4125-сонли “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Марказда 2019-2020 йилларда “Электротехникавий экспертизаси”ни жорий этиш вазифаси белилаб берилган. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг Ёнғин-техник лабораториясида кўпгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, электротехника экспертизасининг назарий жиххатлари ўрганилди, бунда, мутахассисликка доир адабиётлар билан яқиндан танишилди, мазкур экспертизанинг долизарблик ахамияти ва мавжуд услубиётлар ўрганилиб, мутахассисликлар бўйича илмий-тадқиқот ишини ўтказиш бошлаб юборилди. Шунингдек, электротехника экспертизасини ўтказиш учун талаб этиладиган мутахассислар, мазкур экспертизанинг фани, объектлари, қўйиладиган масалалар ўрганиб чиқилди. Шунингдек, ушбу экспертизанинг хал этадиган масаларини ечиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ўрганилди. Хозирги кунда, электротехникавий экспертизасини ўтказадиган хорижий давлатлар ўрганилиб, уларнинг бу соха бўйича тажрибаларини ўрганиш масаласида маълум ишлар олиб борилмоқда.

Такидлаб ўтиш жоизки, Марказда электротехникавий объектларни текшириш бўйича, жумладан электр симларидаги қисқа туташувни аниқлаш ва аниқланган қисқа туташувнинг ёнғиндан олдин ёки ёнғин вақтида содир бўлганлигини аниқлаш мақсадида ўтган бир неча йиллардан буён ишмий тадқиқот ишлари ўтказилиб келинади.  Жумладан, Марказда 2007 йилдан 2010 йилларда “Мис ва алюминий электр симларида қисқа туташувни микроскопик усуллар билан комплекс аниқлаш мақсадида” Я.К.Рустемов томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган  ва бунинг натижасига кўра 2011 йилда, “Комплексная методика по исследованию медных и алюминевых проводов микроскопическими методами”. РЦСЭ. Ташкент., 2011” экспертлар хизматда фойдаланиш учун услубий қўлланма яратилган. Мазкур услубий қўлланма, янги жорий этилаётган электротехникавий экспертизаси учун электротехникавий объект хисобланган электр симларини текширишда махсус қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатади.

Шунингдек, Марказда 2016 – 2018 йилларда,  «Алюминий ва мис электр симларидаги қисқа туташувни содир бўлган вақти (ёнғиндан олдин ёки ёнғин вақтида бўлганлиги)ни аниқлаш услубини ишлаб чиқиш» мавзусида экспертлар Я.К.Рустемов,  Х.Б.Юнусов ва А.Г.Асилбековлар томонидан илмий-тадқиқот иши олиб борилди ва 2018 йил ноябрь ойида тугатилди. Хозирги кунда, мазкур услубий қўлланма чоп этилиши режалаштирилган. Мазкур услубий қўлланма хам янги жорий этилаётган электротехникавий экспертизаси учун махсус қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтилганда, суд экспертизаси сохасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, ушбу соханинг ажралмас қисми десак муболаға бўлмайди. Чунки, экспертизага текшириш учун далилий ашё сифатида тақдим этилган объектлар, яъни мослама, ускуна ёки деталнинг ишлаш принцплари, вазифаларини, қўлланилишни эксперт билган тақдирдагина, унга экспертлик тадқиқотларини ўтказа олади ва бахо бера олади. Бу эса, холатга ойдинлик киритишга бебахо хиссасини қўшади.

ЁТЭ лабораторияси эксперти Б.Мирзаев ва етакчи эксперт Х.Юнусов

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .