Бутунжаҳон саломатлик куни

      2020 йил 7 апрель сешанба куни “Бутунжаҳон саломатлик куни” нишонланади. Ҳозирча бу байрам давлат миқёсида расмий дам олиш куни деб эълон қилинмаган.

        Ўтган асрнинг ўрталари, аниқроқ айтадиган бўлсак 1948 йилнинг 22 июлида Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу байрамни патентлаштиришга эришди ва уни халқаро байрам деб эълон қилди.  Илк бор ушбу байрам ўша йилнинг ўзида нишонланди ва халқаро жамоатчилик эътиборини қозонди. Орадан икки йил ўтгач ушбу байрамни нишонлаш санаси 7 апрелга кўчирилди. Шунинг учун айнан шу куни халқаро  ташкилот таркибига 194 давлат кирди. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилот аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистонда Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ)нинг офис маркази 1993 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Офис Ўзбекистонда  Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказ ҳисобланади.

          Халқаро саломатлик куни жамоатчиликка доимий равишда соғлом ҳаёт тарзини юритиш ва фаол ҳаёт кечириш муҳимлигини эслатиб туриш мақсадида тузилган. Маълумки, тиббиётга эллик мингдан ортиқ касаллик турлари маълум, шундан кўпчилиги муваффақиятли даволанади.

           Анъанага кўра, бу куни кўплаб маърифат тадбирлари ва хайрия акциялари ўтказилади. Эстрада юлдузлари жамоатчилик эътиборини эпидемияга қаратиш ва уларни режали тиббий кўриклардан ўтишига чақириш мақсадида видеороликлар чиқарадилар. Нохушлик ҳис этилса, ўша ондаёқ мутаҳассисга мурожаат этишга чорлайдилар.

           Байрамни нишонлаш орқали инсониятга мунтазам равишда профилактика ишларини ўтказиш мақсадлари ва саломатликни асраш вазифалари етказилади. Бутун дунёга маълумки, касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш анча осондир.

          Мана бугун ҳам салкам бутун дунё мамлакатлари COVID-19 пандемиясига қарши кураш учун бирлашмоқдалар. Бу вирус чегара билмайди. Шунинг учун бизнинг мамлакатимиз короновирусга қарши курашда энг кенг тарқалган стратегиялардан бири – ўзини имкон даражасида ажратиш (карантин ва тегишли чоралар кўриш)ни танлади.

          Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулай-монова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ҳам шу асосда иш юритмоқда. Марказнинг кўпчилик ходимлари масофадан туриб иш юритиш тартибига ўтганлар, заруратга кўра ишга келадиган ходимлар эса тавсия этилган барча эҳтиёт чораларига амал қиладилар.  Халқ орасида бекорга айтилмаган, “Асраганни худо асрайди”.

ХКЭ эксперти Камбарова М.