Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Презитентининг 2019 йил 17 январь кунидаги ПҚ–4125-сонли қарорида кўзда тутилган вазифаларни ижро этиш ҳамда суд тергов органларининг ходимларини суд-экспертиза ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида Марказ томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
2020 йил 5 февраль куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистрантлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилди, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди


Тадбирда иштирокчиларнинг суд экспертизани тайинлаш, ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби бўйича берилган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Марказнинг Ахборот хизмати