ЭКСПЕРТЛАР ФАОЛИЯТИ БАҲОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 29 майдаги 171-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Суд экспертларнинг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, иш стажи ва бошқа мезонлар асосида баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги низомга асосан Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази экспертларининг 2019 йилдаги фаолияти қуйидаги мезонлар асосида баҳоланди:

Экспертларнинг илмий нашрлари, илмий лойиҳалардаги иштироклари, янги экспертиза турларини амалиётга жорий қилиш, янги методикаларни жорий қилиш, бажарилган экспертиза хулосасининг қатьийлиги, фаолиятга доир шикоятлар ва уларнинг тасдиғини топганлиги, экспертиза тадқиқотларини муддатида ва сифатли бажарилиши, бажарилган экспертиза тадқиқотларининг меъёр кўрсатгичлари, Ички меҳнат тартиби ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш ҳолати, ижро интизомига риоя этиш ҳолати, тарғибот тадқиқотлари бўйича кўрсаткичлар, фаолиятни такомиллаштириш юзасидан берилган асосли таклифлари инобатга олиб баҳоланди.

Баҳолаш рейтингида энг юқори 3 та ўринни қуйидаги экспертлар эгаллади:


Кораблёва Надежда ВладимировнаМатериаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси бош эксперти – 89 балл (максимал 100 балгача);

 


Ташпулатов Мурод Хамидович – Марказнинг Суд фонография экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти – 88 балл;

 


Саитова Нийёра Собиржоновна – Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти – 87 балл.

 

 

Рейтингнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.