Марказда байрам

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Шундан сўнг, Марказ директори А.Халилов ўзининг табрик нутқи билан байрам тадбирини очиб берди.

Тадбир жараёнидаги бир гуруҳ ходимларнинг тақдирланиши байрам шукухини янада оширди. Жумладан, Марказнинг Товаршунослик экспертизаси лабораторияси мудираси А.Пак Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан, Суд баллистика ва трасологияси экспертизаси лабораторияси мудири Э.Чуряков Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Яна бир қатор Марказ ходимлари ходимлари ҳамда Марказ Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган спортнинг мусобақада фаол иштирок этган ходимлар Марказ директорининг фахрий ёрлиқ ва ташакурномаларига муносиб кўрилди.

Шу билан бирга, Марказнинг “Энг фаол тарғиботчи” ва “Энг яхши бўлим (лаборатория)” кўрик танлови ғолиблари аниқланиб, тақдирланди.

“Энг фаол тарғиботчи” танловида Ҳужатлар крриминалистик экспертизаси лабораторияси мудираси Н.Солиева, “Энг яхши бўлим (лаборатория)” танловида эса Суд автотехник экспертизаси лабораторияси ғолиб деб топилди.

Албатта, ходимларнинг бу каби меҳнатларининг бошқарма раҳбарияти томонидан тақдирлашга муносиб кўрилиши уларга ғайрат бағишлайди, келгусидаги меҳнат фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши табиий.

Ходимларга келгуси йил иш фаолиятларига омад, муваффақитлари бардавом бўлишини тилаган ҳолда, улардан бунданда юқори натижаларни кутиб қоламиз.