ИЧКИ ТУРИЗМ ФАОЛЛАШМОҚДА: БУХОРО ВИЛОЯТИГА САЁҲАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ 3514-сон “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда “Ўзбекистон Республикасига саёҳат қил!” дастури доирасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг жами 30 кишидан иборат Қашқадарё вилояти бўлими ходимлари ва оила аъзолари жорий йилнинг 2 сентябрь куни Бухоро вилоятига саёҳат қилдилар. Мазкур саёҳат Бухоро вилояти ҳокимлиги ва туризмни ривожлантириш департаменти томонидан тавсия этилган туристик ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ушбу саёҳатни уюштиришдан мақсад ходимларнинг маданий, маърифий ҳамда маънавий салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, бўлим ходимлари юртимизнинг тарихий қадриятларини, маданий меросини яна бир бор чуқур ўрганиб чиқдилар. Гуруҳ Буҳоронинг “Мир кулол” , “Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанд”,  мақбаралари, “Ситораи Моҳи хоса” комплекси, “Арк” “Пои калон ансанбили”, “Лаби ҳовуз” мажмуаларига саёҳат қилинди.

Мазкур саёҳатдан асосий мақсад улғайиб келаётган авлодни мамлакат тарихи, миллий қадриятлар ҳамда Бухоро вилоятидаги туризм саноати билан таништириш бўлди.

Ходимлар мазкур уюштирилган саёҳатларидан маданий маърифий хордиқ чиқардилар. Бунданташқари мусиқий ва маданий тадбирлар билан бўлим ходимлари кайфияти янада кўтарилди.