“Суд экспертизаларини ўтказишда зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусидаги ҳудудий семинари

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги  ПҚ-4125-сон қарори билан тасдиқланган “2019-2020 йилларда суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитаси”нинг 8-бандига мувофиқ жорий йилнинг 16 август куни Бухоро шаҳридаги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали биносида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ҳамда суд ходимлари учун “Суд экспертизаларини ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарга Бухоро ва Навоий вилоятлари терговга қадар текшириш, суришти-рув ва дастлабки тергов органлари, суд ходимлари ҳамда адвокатлари, шунингдек Бухоро ва Навоий вилоятлари Адлия бошқар-маси, ички ишлар органлари эксперт-криминалистика хизмати, Марказнинг Бухоро ва Навоий вилоятлари бўлимлари ходимлари, ОАВ вакиллари (жами – 142 нафар) иштирок этдилар.

    Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори А.Халилов “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4125-сон “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва соҳани ривожлантиришдаги аҳамияти” мавзусида маъруза қилди. Маърузада мазкур қарорнинг республика суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштиришдаги ўрни, қарор ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган фаолият ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ экспертлар малакасини ошириш Ўқув маркази мудири Ш.Хасанов “Анъанавий криминалистик экспертизалар тайинлаш учун тадқиқот объектларини олиш ва экспертизага тақдим қилиш” мавзусидаги маъруза билан чиқиш қилди.

Дастурга биноан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг эксперт-криминалистик Бош маркази катта эксперти А.Раджабов “Портлаш билан боғлиқ ишлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика илмий-амалий суд-тиббий экспертизаси марказининг Бухоро филиали морфология бўлими бошлиғи М.Нарзиев “Ҳодиса содир бўлган жойда мурдани кўздан кечиришнинг хусусиятлари” мавзуларида иштирокчиларга батафсил маълумот бердилар.

    Шунингдек, Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти А.Норматов “Воқеа жойини кўздан кечиришда “Одам ДНКси суд-биологик эксперти-заси учун ашёвий далилларни олиш ва қадоқлаш тартиби” мавзусида маъруза қилди.

    Бундан ташқари, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Н.Солиева “Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясида ўтказиладиган экспертиза турлари ва имкониятлари” мавзусида маълумот берди.

    Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволлар бўйича қизғин мухокамалар бўлиб ўтди, муҳокама жараёнида Марказ директори иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар берди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва суд экспертлари ўртасидаги узвий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитиб, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш масалалари келишиб олинди.