Yangiliklar

Joriy yilning 8 fevral kuni X. Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazining Ilmiy kengash majlisi bo‘lib o‘tdi

Tanqidiy ruhda o‘tgan ilmiy kengash yig‘ilishida 4 ta masala ko‘rib chiqildi. Jumladan, O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021 yil 3 fevraldagi 45-um-son ”O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hay’atining 2021 yil 3 fevraldagi 1/21-son qarori ijrosini ta’minlash haqida ”gi buyrug‘i va vazirlik hay’atining 2021 yil 31 yanvardagi 1/21-son majlis bayoni muhokamasi to‘g‘risida, X.Sulaymonova nomidagi Respublika sud ekspertizasi markazi […]

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратура тингловчилари учун ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратура тингловчилари учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида ўтказиладиган экспертизалар билан таништириш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда тингловчиларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилди, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари […]

Yangiliklar

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида Корея Республикаси Элчихонаси иккинчи котиби Кан Джи У ва котиб-таржимон Канара Дианалар билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Марказ директорининг ўринбосaри Т.Орзиев, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Саидходжаев, Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси мудири Р.Ахмедова ва Одам ДНКси суд биологик экспертизаси лабораторияси мудири А.Норматовлар иштирок этишди. Учрашув давомида Корея Республикаси ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ўртасида суд экспертиза фаолияти юзасидан келгусида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама […]

Yangiliklar

Современные компьютерные технологии в экспертной практике” номли халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари Россия Федерациясининг К.Э.Циолковский номли Калуга давлат университетида “Актуальные вопросы судебной экспертизы с участием психолога . Современные компьютерные технологии в экспертной практике” номли халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди. Конференцияда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси стажёр-экспертлари Х.Маҳмудова “О компьютерной  экспертной системе анализа факторов, влияющих на признание […]

Yangiliklar

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ички Ишлар Вазирлиги Академиясининг Раҳбар кадрлар тайёрлаш факультетида ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Ушбу машғулотда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими мудири Ш.Урозматов “Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг имкониятларидан фойдаланиш масалалари” мавзусидаги маърузаси  билан иштирок этди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида байрам тадбири ташкил этилди

Тадбирда Марказ директори А.Халилов ўзининг табрик нутқи билан Марказ ходимларини байрам билан табриклади. Тадбир жараёнидаги бир гуруҳ ходимларнинг тақдирланиши байрам шукухини янада оширди. Жумладан, Марказнинг Одам ДНКси суд биологик лабораторияси мудири А.Норматов Адлия вазирлигининг “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан, Самарқанд вилояти бўлими етакчи эксперти Ғ.Абдужалилов Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Яна бир қатор Марказ […]