30 июнь – Ёшлар куни

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Маркази Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясида ҳам 2017 йилдан буён нишонланиб келинаётган  30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан лаборатория йиғилиши бўлиб ўтди. Маълумки давлатимизнинг устувор вазифаларидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. Йиғилиш давомида ходимларни бугунги кунга қадар ёшлар аудиториясини ҳуқуқий билмларини ортишига хисса қўшишган учрашув ва давра суҳбатлари олиб борганлари, бу ўз ўрнида 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси кўтарилишига  хизмат қилиши гапириб ўтилди. Хусусан, 2019 йилнинг 6 ойи давомида қарийб 31та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлса, шундан 22таси шаҳримизнниг коллеж лицейлари ҳамда олий таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида ташкилланди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .