18/03/2019

Қорақалпоғистон Республикаси бўлими

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими 1964 йилда ташкил қилинган.

Бўлим ташкил қилинган вақтда унинг таркиби 1 ходимдан иборат бўлиб, бўлимда фақат суд-бухгалтерия экспертизаси  ўтказилиб турган.

Бўлимнинг биринчи мудири Долгих Александр Несторович 1964 йилдан, олдин Молия вазирлиги тизимида булган суд-бухгалтерия экспертизаси бўлими тегишли ходимлари билан Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиши муносабати билан, бўлим бухгалтер-эксперти қилиб тайинланган ва кейинчалик бўлим мудири бўлиб, 1976 йилда нафақага кетгангача, бўлимга раҳбарлик қилган.

Бўлимда 1973 йилдан суд-автотехника экспертизаси ўтказилиб бошланган. Шу экспертиза буйича 1974 йилдан ишлаб бошлаган Вахитов Харис Хасанович 1976 йилдан 1999 йилда нафақага кетгангача бўлим мудири булган.

Кейинчалик бўлимда суд қурилиш-техник экспертизаси (2001 йилдан) ўтказилиб бошланган.

Ҳозирги кунда бўлимда 1 бўлим мудири,  1 катта эксперт,  1 эксперт  ва  1 котиба –                иш юритувчи (0,5 ставка) лавозимларида жами 4 нафар ходимлар ишламоқда.

Бўлимда ҳозирги кунда қўйидаги суд-экспертизалари бажарилади:

– суд-автотехника экспертизасининг барча турлари (бўлим мудири А.А.Отегенов бажаради, шунингдек транспорт-баҳолаш экспертизаларини бўлим эксперти Д.У.Тажиев ҳам бажаради)

– суд-иқтисодий экспертизасининг барча турлари (бўлим катта эксперти А.К.Торениязова бажаради)

– суд қурилиш-техник экспертизаси (бўлим эксперти Д.У.Тажиев бажаради)

Экспертизалар қонунда белгиланган тартибда фақат суд-тергов идораларининг топшириқлари асосида бажарилади.  Суд-тергов идораларидан ташқари юридик ва жисмоний шахсларнинг  мурожаатлари бўйича эса, бўлим мутахассислари ваколатига кирадиган масалалар бўйича, белгиланган тартибда, тадқиқотлар ўтказилиб мутахассис фикрлари берилади.

Ҳозирги кунда бўлим ўзининг алоҳида биносига эга эмас. Бўлимнинг иш юритиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан вазирлик биносидан 3 хона ажратиб берилган. Ажратиб берилган хизмат хоналарининг ҳар бирининг майдони 15,96 кв.м., жами 47,88 кв.м.

Бўлимда экспертизаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар мавжуд.

Бўлим манзили:  230102, Нукус шаҳри, Турткул гузари кўчаси, 59-уй

                              (ҚР Адлия вазирлиги биносининг 1-чи қавати).

                              Тел.(факс): (0-361) 223-86-21

Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ-нинг

Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мудири:-                                    А.Отегенов

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .