Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ходимлари учун семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Презитентининг 2019 йил 17 январь кунидаги ПҚ–4125-сонли қарорида кўзда тутилган вазифаларни ижро этиш ҳамда суд тергов органларининг ходимларини суд-экспертиза ҳақидаги билимларини ошириш мақсадида Марказ томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ҳусусан, 2019 йил 21 ноябрь куни Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Суд экспертларини малакасини ошириш ўқув марказида томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органларида хизмат қилаётган ёш ходимлари учун “Жиноятларни тергов қилиш жараёнида замонавий суд экспертизасининг аҳамияти” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси тизимида фаолият кўрсатаётган прокурор ёрдамчилари ва терговчилар, Суд экспертизаси марказининг Давлат суд экспертлари иштирок этди.

Тадбирда Ҳужжатлар криминалистик, Суд-автотехника экспертизаси, Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси ва Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияларининг фаолияти ҳамда ушбу лабораториялар томонидан ўтказиладиган экспертиза тадқиқотлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда иштирок этган прокурор ёрдамчилари ва терговчиларнинг экспертиза ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва хулосаларни тақдим этиш тартиби бўйича берилган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .