Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг тингловчилари учун сайёр машғулот

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг тингловчилари ва ходимлари учун Республика суд экспертизаси марказида сайёр машғулот ўтказилди.

Машғулотда тингловчиларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилди, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур машғулотда Марказ ҳақидаги умумий маълумотлардан ташқари соҳалар бўйича экспертиза предмети, объектлари, эксперт олдига қўйиладиган саволлар ва уларга бериладиган жавоблар, экспертиза тадқиқотлари босқичлари, ашёвий далилларни олиш ва уларни сақлаш қоидалари, ҳозирда иш бўйича экспертиза муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари каби мавзуларда маърузалар ўқиб берилди.

Маърузадан сўнг, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг тингловчилари ўзларининг амалиётида юзага келаётган муаммолар юзасидан кўпгина саволларига малакали экспертлар томонидан атрофлича жавоблар олишди ва яна шундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб туриш ҳақида таклиф билдиришди.

Бундан буён икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .