Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари

Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!

Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари Марказ ходимлари иштирокида эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.

Эзгу қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада кўпчилик билан бамаслаҳат ҳолда ўтказиладиган, маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол йилларида янгича маъно-мазмун касб этиб, умуммиллий анъанага айланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди.

Ҳашар маҳалла ҳудудларини, гузарлар, кўчалар, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни тартибга келтириш, якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишда яна бир яхшигина баҳона ёки сабаб, десак янглишмаган бўламиз.

Марказ ходимлари ҳам ушбу умумҳалқ хайрия ҳашарида уюшқоқлик билан қатнашиб келмоқда.

Ҳашар давомида эл-юрт юмушига бел боғлаган марказ ходим-ҳашарчиларнинг ғайрати билан катта миқдордаги майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрамини “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни тобора мустаҳкам қарор топтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди.

Умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда.

[metaslider id=1035]

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .