Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Мамлакатимизда ички туризм индустриясини жадал ривожлантириш учун, ҳамда мамлакат аҳолиси учун энг қулай бўлган муҳит яратиш, хизматлар сифатини яхшилаш, худудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даромадлар базасини кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, миллий туризм маҳсулотларини жахон бозорида фаол комплекс тарзда илгари суриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 7 февралдаги ПҚ–3514-сон “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида кенг ислохатлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимларининг ҳам Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишлари учун ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги навбатдаги саёҳат Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Сумча” дам олиш масканига ташриф буюрилди. Ушбу саёҳатни уюштиришдан мақсад ходимларнинг маданий, марифий ҳамда маънавий салохиятини ошириш ва жисмонан соғломлаштиришга қаратилди.

Мазкур саёҳат давомида ходимларнинг интеллектуал ва жисмоний салохиятини ошириш учун шахмат, шашка ва волейбол турнирлари ўтказилиб, ғолиблар мукофотланди.

Шунингдек тимбилдинг акциялари доирасида турли хил жамоавий спорт ўйинлари, психологик трейнинглар олиб борилди.

Юқорида қайд этилган тадбирлар жамоани нафақат жипслаштиришга балки иш унумдорлигини ошишига ҳам салмоқли ҳисса қўшади.

[metaslider id=1104]

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .