18/03/2019

Ходимларнинг малакасини ошириш

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида 2017 йилнинг 2-ярим йиллигида ташкил этилган “Суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириш” бўйича ўқув жараёни юзасидан
МАЪЛУМОТНОМА

2017 йил 18 декабрь                                                                                                       Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги 206-сон Қарорида Республика суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини яратиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг юқоридаги Қарори билан тасдиқланган “Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган Ўқув дастури ва Ўқув режаси, мавзуий режалар асосида ва тасдиқланган дарс жадвалларига биноан “Суд экспертларининг ҳуқуқий тайёргарлиги” курси бўйича 36 соатлик ўқув жараёни Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш марказида қуйидагича ташкил этилди:

– 1-йиғин: 2017 йил 4-11 сентябрь кунлари (7-нафар тингловчи);

– 2-йиғин: 2017 йил 18-25 сентябрь кунлари (6-нафар тингловчи);

– 3-йиғин: 2017 йил 2-9 октябрь кунлари (5-нафар тингловчи);

– 4-йиғин: 2017 йил 16-23 октябрь кунлари (7-нафар тингловчи);

– 5- ва 6-йиғинлар: 2017 йил 20-27 ноябрь  кунлари (15-нафар тингловчи) – Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш марказининг малака ошириш гуруҳларига машғулот ўтказувчи профессор-ўқитувчилари, Суд экспертларининг малакасини ошириш Ўқув маркази ходимлари ва айрим тингловчилар хизмат сафарига жалб этилганилиги боис, 5-йиғин ва 6-йиғин тингловчилари бир гуруҳга бириктирилиб машғулотлар ташкил этилган;

– 7-йиғин: 2017 йил 11-18 декабрь кунлари (12-нафар тингловчи).

Суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малакасини оширишига оид ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган “Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” асосида Ўқув дастури (РСЭМнинг 2017 йил “5” май кунидаги Директоратида муҳокамадан ўтган ва маъқулланган, “5/17” – сон баённома), Ўқув режа ва ишчи ўқув режалар ишлаб чиқилди.

Ўқув дастури асосилда қуйидаги ҳужжатлар тайёрланди:

– “Суд экспертларининг ҳуқуқий тайёргарлиги” курси бўйича маъруза фондлари;

– барча мавзулар бўйича комплекс ўқув-методик материаллар;

– барча мавзуларга оид презентациялар;

– барча ушбу мавзулар бўйича тарқатма материаллар (196 бет ҳажмдан иборат маърузалар тўплами), ушбу тарқатма материаллар ҳуқуқий билимларни ошириб бориш шаклидаги малака оширишга жалб этиладиган ходимлар сонига мослаб босиб чиқарилди;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказидаги қисқа муддатли (1 ҳафта ва 2 ҳафта) малака ошириш курси тингловчиларининг ўқитиш харажатларининг “Иқтисодий асосномаси” ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари томонидан 2017 йил 26 май куни тасдиқланган);

Республиканинг таркибида суд экспертиза муассасалари бўлган барча идоралари ва суд экспертиза ўтказиш имкониятига эга бўлган бошқа ташкилотларга, суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малака ошириш курсларига жалб этиладиган ходимлар бўйича талаб ва таклифлар тақдим этилиши сўраб алоқа хатлари (режа-график нусхаси ва ўқитишнинг иқтисодий асосномаси илова қилинган ҳолда) юборилди (2017 йил 12 июнь 29-575/1-сонли ва 2017 йил 10 июлдаги 29-699/1-сонли алоқа хатлари), ушбу алоқа хатларида келтирилган маълумотларга асосланиб, “Ўзбекистон Республикаси суд экспертиза муассасалари ходимларининг 2017 йилнинг  II-ярми учун ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малакасини ошириш бўйича Тақсимот-режа” тайёрланди ва тасдиқланди.

Ушбу тақсимот-режани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги МСТПАЛ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги СТЭ Бош бюроси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва РСЭМдан аниқ таклифлар ва ходимлар рўйхати олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБМ (2017 йил 24 июль, 21/603-сонли хат), Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (2017 йил 14 июль, 01-06/1811-сонли хат), Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (2017 йил 12 июль, 05/16-5202-сонли хат), Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (2017 йил 21 июль, 02-11/2750-сонли хат) томонидан эса 2017 йилнинг 2-ярми ўқув йилига ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малака оширишларига эҳтиёж йўқлиги ҳақида маълумотлар олинди.

“Суд экспертларининг ҳуқуқий тайёргарлиги” курси бўйича, ходимларга ўқитиладиган мавзулар номи ва ўқув машғулотлари миқдори, машғулотларда фойдаланиладиган ўқув-техник воситалар ва ўтиладиган мавзулар билан узвий боғлиқ фанлар соҳалари ва машғулот ўтувчи мутахассислар кўрсатилган мавзуий режа ва дарс жадваллари тайёрланди.

Суд эспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни 2017 календарь йили охиригача Адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш марказида ташкил этилиши бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш Ўқув маркази билан келишилди. Малака оширишдан муваффақиятли ўтган суд экспертларига бериладиган сертификат бланкалари типографик усулда тайёрланди.

Тасдиқланган тақсимот-режа ва мавзувий режага асосан ҳуқуқий билимларни ошириб бориш шаклидаги малака ошириш бўйича ўқув жараёнига жалб этилган жами 52 нафар ходимларга қуйидаги мавзуларда ҳафтасига 36 соатлик ўқув машғулотлари ўтказилди:

– Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар; – 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси; – Халқаро жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик; – Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари; – Ўзбекистон Республикаси “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунининг суд эксперизаси фаолиятидаги аҳамияти; – Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳамда жиноят-процессуал кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар; – Ўзбекистон Республикаси адлия органлари фаолиятида халқаро ҳуқуқий ёрдам; – Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар; – Халқаро ҳуқуқ норма ва принципларини ўзига хос жиҳатлари; – Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва миллий механизмлар; – Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва амалда қўллаш масалалари; – Олий Мажлис Сенатининг 11 ва 12 ялпи мажлисларидаги маъқулланган қонунларнинг махмун-моҳияти; – Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонунининг аҳамияти, мақсади ва вазифалари; – Суд экспертизаларини ўтказиш, экспертиза фаолиятига оид процессуал ҳужжатларни намуналарини тайёрлаш; – ISO 9001:2015 – Сифат бошқаруви тизими, O’z DST ISOIEC 170272007 – базаси бўйича лабораторияларнинг компетентлигини баҳолаш; – Суд экспертларининг иш фаолиятида учраб турадиган турли вазиятлар ва зиддиятли ҳолатларда руҳий барқарорликни таъминлаш; – Суд экспертиза фаолиятида одоб-аҳлоқ қоидалари.

Машғулотларни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Юристлар малакасини ошириш марказининг мутахассислари – юридик фанлар докторлари, проффессор: Б.Тошев; Б.Исмаилов; Л.Саидова; Ш.Файзиев; юридик фанлар номзодалри, доцентлар: А.Закурлаев; Ғ. Алимов; О.Сулаймонов; С.Мариповалар; катта ўқитувчи Б.Усмонов ҳамда бой амалий тажрибага эга мутахассислар: У.Узаков ва Н.Абраровалар олиб бордилар.

Машғулотлар “Конференцияли маъруза”, “Бинар маъруза”, “Суҳбат-мунозара” ва аниқ топшириқларни бажаришга мўлжалланган амалий машғулотлар шаклида ўтказилди. Машғулотлар жараёнида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва амалий фаолиятида учраб турадиган муммолар бўйича тегишли маълумотлар олдилар. Шунингдек ҳар бир тингловчига ўқув жараёнини янада такомиллаштириш бўйича фикр ва мулоҳаза ҳамда таклифларни ўрганиш, улардан келгуси ўқув жараёнини ташкил этишда фойдаланиш мақсадида анкета-сўровлар ўтказилди. Ўқув йиғинларининг якунида РСЭМ директори томонидан тасдиқланган Комиссия томонидан малака оширишга жалб қилинган ходимлар учун якуний назоратлар ўтказилди. Якуний назорат имтиҳон-суҳбат шаклида ўтказилди ва бу жараёнда суд экспертларининг олган назарий билимлари ва амалий кўникмалари синовдан ўтказилди.

Якуний назорат жараёнида, ҳисобот даврида малака оширишга жалб қилинган жами 52 нафар суд экспертларининг билимлари 20та “аъло”, 28та  “яхши” ва 4та “қониқарли” баҳоларга баҳоланди, “қониқарсиз” баҳо олган тингловчилар бўлмади.

Бу жараёнда йўл қўйилган камчиликлар бўйича уларга тавсиялар берилди, шунингдек ҳисобот даврида ташкил этилган ўқув жараёнига жами 18-нафар тингловчи келмади, жумладан:

– 6 нафар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги МСТПАЛ ходимлари; – 6 нафар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси ходимлари; – 6 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги СТЭ Бош бюроси ходимлари.

Ўқув жараёни якунида ҳуқуқий билимларни ошириб бориш шаклидаги малака ошириш бўйича ўқув жараёнини якунлаган суд экспертларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган намунадаги сертификатлар тақдим этилди.

Режадан ташқари,  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ ҳамда Ўзбекистон Республикаси МХХнинг 02616-сонли ҳарбий қисми билан 2017 йил сентябрь ойида тузилган 17/4-сонли шартномага асосан, Ўзбекистон Республикаси МХХнинг 02616-сонли ҳарбий қисм хизматчилари (4 нафар) учун 2017 йил 20-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган “Суд экспертларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” асосида ишлаб чиқилган “Суд экспертлари малакасини ошириш учун “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорларнинг криминалистик тадқиқотлари” курси бўйича Ўқув дастури, унинг асосида тузилган Мавзуий режа асосида ҳамда тасдиқланган дарс жадвалига биноан “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорларнинг криминалистик тадқиқотлари” курси бўйича 36 соатлик (12 соат маъруза, 24 соат амалий машғулот, 18 соат мустақил таълим) ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Маҳсулотлар, ашёлар ва буюмларнинг криминалистик экспертизаси (МАБКЭ) лабораторияси базасида ташкил этилди ва ўқув машғулотлари қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилди:

– Гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар, прекурсорларнинг криминалистик тадқиқотлари тушунчаси ва бу турдаги экспертизаларни тайинлаш ва ўтказишда мавжуд хатолар ва уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш йўллари; – Наша ўсимлигидан олинадиган гиёҳвандлик воситалари тадқиқотларининг ўзига хос хусусиятлари (cannabis 1); – Кўкнори ўсимлигидан олинадиган гиёҳвандлик воситалари тадқиқотларининг ўзига хос хусусиятлари (papaver 1); – Сунъий ва ярим сунъий келиб чиқишга эга анъанавий гиёхвандлик воситалари тадқиқотларининг ўзига хос хусусиятлари; – Психотроп моддалар ва прекурсорлар тадқиқотларининг ўзига хос хусусиятлари; – “Спайс” аралашмали чекиш аралашмалари, суъний фенитиламин ва сунъий катионлар таркибидаги замонавий сунъий каннабиноидлар тадқиқотларининг ўзига хос хусусиятлари.

Машғулотларни РСЭМ МАБКЭ лабораториясининг мутахассислари – к.ф.н., етакчи эксперт Н.В. Кораблева, катта экспертлар В.А. Ветрова ва О.Н. Аухадеевлар олиб бордилар. 2017 йил 27 сентябрь куни таркиби РСЭМ директори томонидан тасдиқланган таркибдаги Комиссия (А.Закурлаев, Н.Ш.Халилова, Н.В.Кораблева, В.А.Ветрова ва Ўзбекистон Республикаси 02616-сонли ҳарбий қисм масъул ходими) томонидан малака оширишга жалб қилинган ходимлар учун якуний назоратлар ўтказилди. Якуний назорат жараёнида малака оширишга жалб қилинган ходимларнинг билимлари 2та “аъло” ва 2та “яхши” баҳоларга баҳоланди.

Ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича муаммолар:

1. “Ўзбекистон Республикаси суд экспертиза муассасалари ходимларининг 2017 йилнинг  II-ярми учун ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малакасини ошириш бўйича Тақсимот-режа”ни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги МСТПАЛ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитадан ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги СТЭ Бош бюросидан аниқ таклифлар ва ходимлар рўйхати олинган эди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги МСТПАЛ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги СТЭ Бош бюросидан, бу идораларнинг ўзлари берган буюртмалари асосида тасдиқланган Режа-тақсимотга киритилган ходимлар, ўқиш учун маблағ йўқлигини важ қилиб, ҳуқуқий билимларни ошириб бориш шаклидаги малака ошириш бўйича ўқув жараёнига иштирок этмадилар (жами – 18 нафар).

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги МСТПАЛ томонидан 1 нафар ходим  ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги СТЭ Бош бюроси томонидан 11 нафар ходимларнинг ўқиши учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон Қарори билан тасдиқланган “Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисида Низом”нинг 6-бандида (Ўқув марказида суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш харажатлари, шунингдек Ўқув марказига асосий ишдан ажралган ҳолда бошқа ҳудудлардан юборилган суд экспертларининг ўқиш жойига келиши ва у ердан қайтиши бўйича бир марталик йўл харажатлари, хизмат сафари бўйича харажатлар вазирликлар ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади) кўрсатилган ўқиш харажатларини тўлаш ҳозирги кунда амалга оширилмади.

Келгуси (2018-2019 –  ўқув йили) ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича вазифалар:

1. Суд эспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни жалб этилган суд экспертлари учун, келгусида ўқув жараёнини ташкил этишга оид ишлаб чиқилган анкета-сўровномадаги таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда 2018 йилнинг 1-ярми бўйича ўқув жараёни учун Ишчи Ўқув дастур, Ўқув режа ва ишчи ўқув режаси ҳамда мавзуий режаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлатиш;

2. Суд эспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни жалб этилган суд экспертлари учун, юқоридаги Ишчи ўқув режа асосида, 2017 йилнинг келгуси ўқув жараёни ҳамда 2018 йилнинг 1-ярмидаги ўқув жараёнига оид ҳужжатларни (маъруза фондлари, ўқув-методик комплекс материаллар, презентациялар ва тарқатма материаллар) қайта тайёрлаш;

3. “Ўзбекистон Республикаси суд экспертиза муассасалари ходимларининг 2018-2019 – ўқув йили учун ҳуқуқий билимларини ошириб бориш шаклидаги малакасини ошириш бўйича Тақсимот-режа” тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлатиш;

4. Ўқув жараёнидан олдинги дастлабки ва IQ–тестлар ҳамда ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар ҳамда таклиф-тавсиялар олиш мақсадида сўров ўтказиш учун анкеталар тайёрлаш.

РСЭМ Суд экспертларининг малакасини ошириш

Ўқув маркази мудири                                                                    Ш.Хасанов

 

 

 

 

 

 

 

 

2017 йил “___” декабрь 29 – ____________

ЎзбекистонРеспубликаси

Адлия вазирлигига

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги 206-сон Қарорида Республика суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини яратиш борасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан, 2017-2018 ўқув йилининг 2-ярмида (сентябрь-декабрь ойлари)  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш марказида “Суд экспертларининг ҳуқуқий тайёргарлиги” курси бўйича ташкил этилган ўқув жараёни якунлари бўйича маълумотнома юборилмоқда.

Маълумот тариқасида.

Илова: Маълумотнома 6 варақда.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .