Ходимларнинг аттестацияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2018 йил  29 декабрдаги 398-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адлия органлари  ва муассасалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказида эгаллаб турган лавозимида хизмат қилаётганига 3 йил тўлган марказ номенклатурасига кирувчи ходимларни аттестациядан ўтказиш мақсадида, 2019 йил 22 август куни Марказда атесстация бўлиб ўтди.

Аттестацияда 6 нафар ходим иштирок этган бўлса, уларнинг 4 нафари мувафақиятли, 2 нафари шартли равишда аттестациядан ўтди.

Комиссия мажлиси давомида аттестациядан ўтаётган ходимларга меҳнат самарасини ошириш, меҳнат ва ижро интизомни мустаҳкамлаш ва хизмат фаолиятини яхшилаш ҳамда билим савияси мунтазам ошириб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Аттестация жараёнлари Марказнинг расмий веб сайти орқали онлайн намойиш этилди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .