Учрашув

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг тинловчилари ва ходимлари Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига ташриф буюришди. Ташриф чоғида мехмонларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилди, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Меҳмонларни қизиқтирган саволларга малакали экспертлар томонидан жавоблар берилиб, бундан буён икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .