ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН САЙЁР ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент давлат юридик университети “Халқаро ҳуқуқий фаолият” йўналиши рус гуруҳ талабалари учун Республика суд экспертизаси марказида сайёр даср ўтказилди.
Дарсда тингловчиларга Марказнинг янги ихтисослаштирилган бинолари, лабораториялар ва бўлимлар таништирилди, Марказда бажарилаётган экспертиза турлари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бугунги кунда экспертизанинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Мазкур машғулотда талабаларга Марказ ҳақидаги умумий маълумотлардан ташқари Фуқаролик процессуал ҳуқуқи модулидан “Оталикни белгилаш бўйича ДНК экспертизаси ўтказиш тартиби” мавзусида Марказнинг Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси мудири Д.Ахмедова томонидан маъруза ўқиб берилди.
Маърузадан сўнг, Тошкент давлат юридик университети талабалари ўзларининг қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича жавоблар олишди ва яна шундай учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб туриш ҳақида таклиф билдиришди.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .