18/03/2019

Суд-фонография экспертизаси лабораторияси

Жиноятни очиш, уни содир этган шахсни аниқлаш, иш бўйича қонуний ва адолатли суд ҳукми ва қарорларини қабул қилишда суд-фонография экспертизаси муҳим роль ўйнайди. Бу экспертиза турини ўтказиш Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказида 1992 йилдан бошланди.
Бугунги кунда лабораторияда шчзбек, рус, зарур ҳолларда эса, тегишли мутахассислар жалб этилиб, бошқа тиллардаги фонограмма ва видеоёзувлар ҳам тадқиқ қилинади.
Лаборатория ходимлари экспертизаларни бажаришда илмий ва техник ютуқлардан, энг замонавий асбоб-ускуна, қурилма ҳамда компютер дастурларидан фойдаланиб, оғир ва мураккаб жиноятларни фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига ёрдам бериб келмоқдалар.
Лабораторияда сигналларнинг дастурланган таҳлилини таъминловчи «CСЛ-4300» мосламаси, «СИС 5.42» компютерлаштирилган дастур, нутқ сигналларини тозаловчи «Соунд Cлеанер» ва «Cиндерелла 97» қурилмалари, сигналларни таҳлил қилувчи «Сонй Соунд Форге 9.0» каби бошқа дастур таъминотлари кенг

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .