Суд-компьютер-техник экспертизаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сонли қарори асосида марказда 2017-2019 йилларда  босқичма-босқич янги турдаги “Суд-компьютер-техник экспертизасини” жорий қилишга йўналтирилган ишлар СФЭ лабораториясида олиб борилмоқда. Мазкур турдаги экспертизани жорий қилиш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Илмий изланишлар натижасида компьютерда мавжуд бўлган ахборатларни ҳимоя қилиш, уларни  экспертиза  тадқиқотлари ёрдамида амалга ошириш усуллари, ҳамда тасвирлардан иборат бўлган файлларни суд-экспертлик тадқиқотлар олиб бориш услубиётлари ишлаб чиқилмоқда. Илмий ишда суд-компьютер-техник экспертизасини  ўтказиш жараёнида билиш зарур бўлган асосий  методик услублар, ёритилган бўлиб, улар суд-компьютер-техник экспертизасининг объектларини тадқиқотида зарур бўлади.

       Айтиш жоизки, суд-фонография лабораториясининг бир ходимини 2019 йил август-декабр ойларида экспертизанинг янги йўналиши, яъни “суд-компьютер-техник экспертизасини” мувоффақиятли тадбиқ этиш мақсадида Белорусь Республикасининг Давлат суд экспертизаси Қўмитасига малака оширишга юбориш мулжалланмоқда.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .