18/03/2019

Суд-ер экспертизаси

Суд ер экспертизаси тадқиқод объектига ер майдонлари ва ер майдонида жойлашган бино иншоатлар, инженер тармоқлари, ер майдонларини режалари, ер ажратиш режалари, ер ости ва ер усти комуникацияларнинг режалари киради.

Суд ер эксперти ваколатига қуйдаги саволлар доираси киради:

  • ажратилган ер майдонларни ҳақиқий ўлчамларини ер ажратиш режаларига ёки кадастр ҳужжатларидаги режаларга мослигини аниқлаш;
  • уй-жой биноларини бўлиш вариантлари бўйича ер майдонларини бўлиш имкониятларини аниқлаш;
  • уй-жой биноларини бўлиш ёки фойдаланиш тартиби вариантлари бўйича ер майдонларидан фойдаланиш тартибини белгилаш имкониятларини аниқлаш;
  • «серветут» кўлланиши йўли билан уй-жой биноларини бўлиш ёки фойдаланиш тартиби вариантлари бўйича ер майдонларини бўлиш (фойдаланиш тартибини белгилаш) имкониятларини аниқлаш;
  • қўшимча эгалланган ер майдонларини мавжудлигини (мавжуд эмаслигини) аниқлаш.

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .