18/03/2019

Автомобиль-йўллар экспертизаси

Суд автотехника экспертизасининг вазифалари:

– йўл транспорт ҳодисаларининг тафсилотларини математик услублар билан тадқиқот қилиш;

– йўл транспорт ҳодисаларида қатнашувчи бўлган транспорт воситаларининг техник ҳолатини, уларнинг техник ҳолати келиб чиққан ҳодисага сабаб бўлганлигини аниқлаш;

– йўл транспорт ҳодисалари оқибатида пайдо бўлган шикастлар натижасида олинган моддий зарарни аниқлаш;

– йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳосил бъолган шикастларни тадқиқ қилиб, уларнинг пайдо бўлиш тафсилотларини аниқлаш (транспорт трасология экспертизаси);

– автомобиль йўлларининг нуқсонлари йўл транспорт ҳодисаси келиб чиқишига таъсирини тадқиқ қилиш.