15/10/2019

Сифат менеджменти соҳасидаги сиёсат

QРК-Ф1(2)

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази

СИФАТ СОҲАСИДАГИ СИЁСАТ

Эксперт фаолиятидаги қонунийлик, холисоналик, мустақиллик, одил-судлов ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг гаровидир (Кредо)

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) – Республикадаги суд экспертизаси соҳасидаги тадқиқотлар, илмий ва услубий ишлаб чиқишлар бўйича етакчи ташкилотлардан бири бўлиб ҳисобланади. Республика суд экспертизаси марказидаги илмий-услубий база ва тадқиқотларнинг олиб борилиши халқаро стандартлар даражасида амалга оширилмоқда.

Тадқиқотларни юқори даражада ўтказиш ва ташкиллаштириш, ишончли, холисона натижаларни таъминлаш, кўрсатилаётган хизмат турларининг муддати ва сифати билан буюртмачилар талабларини қаноатлантириш Марказнинг асосий мақсад ва вазифалари бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, Марказ фаолиятининг стратегик мақсади ўтказилаётган тадқиқотларни халқаро даражада тан олинишини таъминлашдир.

Шу билан бирга, қонунийлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш,
суд экспертининг мустақиллиги, суд-экспертизаси тадқиқотларининг ҳар томонлама тўлиқлиги ва холисоналиги Марказда суд экспертлик фаолиятининг асосий принциплари бўлиб ҳисобланади.

Марказ “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат суд экспертиза муассасаларида экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ва Марказ фаолиятига оид бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Марказнинг Низоми асосида фаолият олиб боради.

Буюртмачиларнинг талабини юқори даражада қондириш, суд экспертиза
ва тадқиқотлар жараёнлари ривожининг муқобил шароитларини таъминлаш учун Марказда O‘zDSt ISO/IEC 17025:2007 “Калибрлаш ва тадқиқот лабораториялари учун умумий ваколат талаблари” (кейинги ўринларда Стандарт деб юритилади) тадқиқот талабларига жавоб берадиган Марказнинг сифат менеджменти тизими ишлаб чиқилган ва ҳозирда амалда тадбиқ этилмоқда.

Марказнинг сифат менеджменти учун қуйидагилар талаб этилади:

– Марказ фаолиятининг Стандарт талабларига мослигини таъминлаш ва сифат менеджменти тизимини доимий равишда мукаммалаштириб бориш;

– экспертиза тайинлаш ваколатига эга бўлган органлар талабини лозим даражада бажариш мақсадида домий равишда улар билан ҳамкорлик қилиш, махсус билим
ва техник асбоб-ускуналарга эга бўлишни, экспертизанинг янги турларини жорий этиш;

– тақдим этилган объектлар текширувини юқори даражада сифатли таъминлашни, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, холисоналиги, аниқлигини ҳамда уларни
ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

– ходимларнинг ваколат доирасини ва малакасини домий равишда ошириб бориш.

Мазкур вазифаларни ҳал этилиши:

– Марказда текширувларни ўтказишда мустақиллик ва холисоналикни таъминлаб берувчи сифатнинг ташкилий структураси ва сифат менеджментини ташкил этишни,  ўтказилаётган тадқиқотларнинг ишончлилиги ва холисоналигини ҳамда кўрсатилаётган хизмат сифатига бўлган ишончини;

– Марказнинг фаолиятида, энг аввало, ходимлар, ташкилий ва техник масалалар бўйича сифатнинг устувор бўлишини;

– Марказнинг барча ходимларини сифатни таъминлаш жараёнига жалб этишни;

– Марказда руҳий-психологик муҳит ва сифатли меҳнатга бўлган шароитларни яратиш;

– барча буюртмачилар учун тенг ҳуқуқ ва шароитларни таъминлаш;

– ўтказилаётган тадқиқотлар давомида олинган маълумотларнинг ошкора этилмаслиги;

– Марказ фаолиятининг холислигини шубҳа остига қўядиган фаолият тури билан шуғулланмаслик;

– эксперт фаолиятида янги экспертиза турларини жорий қилиш, замонавий техник жиҳозларни харид қилиш йўли билан объектларни текширишнинг самарали усул
ва технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

– Марказнинг тадқиқот ва ўлчов базаси юқори техник даражада бўлиши;

– суд экспертиза амалиёти ва назариясини ривожлантиришда иштирок этиш;

– Марказнинг сифат менеджменти тизмининг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлаш.

Марказ раҳбарияти қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

сифат соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш ва унга қарши бўлган ҳеч қандай ҳаракат ва қарорларни қабул қилмаслик;

– сифат бўйича Қўлланмада ёзилган сифат менеджменти тизимини иш ҳолатида сақлаш, давом эттириш ва унинг доимий самарадорлигини яхшиланишига кўмаклашиш;

– ходимларнинг профессионаллигини инобатга олиш;

– экспертизаларни юқори сифатда ўтказиш.

Марказ ходимлари ўз фаолиятида сифат бўйича қўлланма, СМТи жараёнларининг ҳужжатлари ва мазкур сифат соҳасидаги сиёсат билан танишиб чиқиши ва уларда белгиланган вазифаларни амалга ошириши лозим.

 

Директор                                                                                                    А. Халилов

Юклаб олиш 1

Юклаб олиш 2

Матнда хато топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини биргаликда босинг .